Фото: Genya Savilov/AFP/Getty Images
Россия қўшинлари Донецк области Покровский районидаги Горняк шаҳрини назоратга олди. Бу ҳақда Украинанинг DeepState OSINT-лойиҳаси 28 октябр, душанба куни ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Оммага очиқ фотосуратлар ва видеолардан фойдаланган ҳолда фронтдаги вазиятни кузатувчи лойиҳа харитасига кўра, руслар Селидово, Богоявленка, Новоукраинка аҳоли пунктларида, шунингдек, Шахтерское ва Новоалексеевка яқинида ҳам олдинга силжишган.
Бир кеча олдин DeepState россиялик ҳарбийлар Селидовода шаҳар кенгаши биносини эгаллаб олгани ҳақида хабар берган эди. Расмийлар шаҳарда содир бўлаётган воқеалар ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Россия Мудофаа вазирлиги икки аҳоли пункти назоратга олингани ҳақида хабар берди
Россия Мудофаа вазирлиги Донецк ва Луганск областларидаги иккита аҳоли пункти назоратга ўтганини маълум қилди.
«Центр» қўшинлар гуруҳининг бўлинмалари Красний Яр ҳудудидаги жангларга жалб қилинган, дея хабар беради идора.
«Запад» қўшинлар гуруҳининг бўлинмалари фаол ҳужум ҳаракатлари натижасида Невское аҳоли пунктини озод қилди, — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Идора, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари АҚШда ишлаб чиқарилган учта HIMARS реактив снаряди ва 56 та самолёт типидаги учувчисиз учиш аппаратини уриб туширганини қайд этди.
«Тезкор-тактик авиация, ҳужумкор учувчисиз учиш аппаратлари, ракета кучлари ва Россия Федерацияси Қуролли кучлари қўшинлари гуруҳларининг артиллерияси экипажсиз катерлар омборини вайрон қилди, шунингдек, ҳарбий аэродром инфратузилмаси, иккита корхона: Украина Қуролли кучларини ёқилғи билан таъминлайдиган нефтни қайта ишлаш заводи, портловчи моддалар ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш жойи мўлжалга олинди», деб хабар қилди Россия идораси.
Россия армияси, Донецк области, Горняк шаҳри, Эгаллади “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди