Энн Ҳетеуэйнинг таржимайи ҳолида фирибгар билан бўлган ишқий муносабат, шунингдек, унинг хулқ-атвори билан боғлиқ кўплаб жанжаллар мавжуд. Хўш, нима сабабдан самимий роллар ижрочиси Голливуднинг энг ёмон кўрилган актрисаларидан бирига айланди?
Орадан 20 йил ўтиб, Энн Ҳетеуэй “Маликанинг кундалиги” фильмига қайтмоқда. Аммо топ ўнталикка кирган актриса ўзининг обрўси билан мақтана олмайди.
Гарчи юлдуз театр ва телевидение соҳасида “Эмми”, BAFTA, “Олтин глобус” ва “Оскар” мукофотлари соҳибаси, Голливуднинг энг жозибадор актрисаларидан бири бўлса-да, характери жуда ёмонлиги билан танилган.
Энн Ҳетеуэй карьерасининг бошида тўрт йил давомида италян бизнесмени Рафаэлло Фолиэри билан муносабатда бўлади. У фирибгарликда айбланиб, миллиардер Роналд Беркл томонидан католик черковларини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган 50 миллион долларни ўғирлаган.
Ўшанда ҳеч нарсадан хабари йўқ Энн севгилиси билан бирга яшаш учун машҳур Trump Tower’га кўчиб ўтади. 21 ёшида у бахтли ва ҳашаматли ҳаётни кўради. Жуфтлик хусусий самолёт ва яхталарда саёҳат қилиб, энг қиммат меҳмонхоналарда яшарди.
Аммо тез орада эркак уни алдашни бошлайди ва ғойиб бўлади. Уларнинг ҳашаматли квартирасига полиция келиши билан эртак тугайди. Ўшанда у севгилиси фирибгар эканлигини билади. Энн ўзининг айбсизлигини исботлаш учун шахсий кундаликларини судга тақдим этади. Актриса бизнесменнинг фирибгарликлари ҳақида ҳеч нарса билмаганлиги тасдиқлангач, унга айбловлар қўйилмайди.
Кўплаб интернет фойдаланувчилари тўрт йил давомида актриса бу одамнинг кимлиги ҳақида нима учун ҳеч нарса билмаслигига ҳайрон бўлишади. Натижада актриса танқидга учрайди, чунки севгилиси ҳукм қилингач, унга бўлган барча туйғулари бирданига йўқолади.
Кўп қиррали Ҳетеуэй
Энн Ҳетеуэй машҳурлиги ошгани сайин кўплаб ҳамкасблари, журналистлар ва оддий томошабинлар юлдуз ҳақида жуда ёмон фикрлар билдиришади. Голливудда ҳатто “Ҳатҳаҳате” деган атама пайдо бўлади — бу Ҳетеуэй фамилияси ва “нафрат” сўзининг комбинацияси. Партнёрлари ҳам бир неча бор Ҳетеуэйни риёкорлик ва ўзини бепарво тутишда айблашади.
Баъзилар Ҳетеуэйда кибрли ва мақтовни яхши кўрадиган шахсият белгилари мавжуд деб ҳисоблашади. Ёзувчи Сара-Николе Прикетт, мақолаларидан бирида, у ўзини малика каби тутади, лекин ундаги ҳеч нарса ҳақиқий эмас, у ҳеч қачон ҳис-туйғуларини кўрсатмайди, дейди.
Ҳетеуэйнинг “Оскар”даги жанжаллари
Энн Ҳетеуэй “Оскар”даги биринчи танқидларга 2011 йилда дуч келган, у маросимни Жеймс Франко билан биргаликда олиб борган ва томошабинлар уларни энг ёмон бошловчилар деб аташган. Франко суст ва бепарво кўринган бўлса, Ҳетеуэйни ҳаддан ташқари фаол ва шоуга зўр бераётгани учун қаттиқ танқид қилишган. Ҳатто Франко ҳам “Энн шунчалик энергияга тўлаки, ёнида ҳатто Тасмания иблиси ҳам ювош тортиб қолади”, дея ҳазиллашган.
Орадан икки йил ўтиб, Ҳетеуэй яна “Оскар”даги хатти-ҳаракати учун танқидга учрайди. Унинг табассуми сохта, либоси ярашмаган, “Хўрланганлар”даги роли эса сунъий деб баҳоланади.
Ҳетеуэй шунчалик эътиборни тортгани учун ҳам кўпчиликда нохуш таассурот қолдирганини тушуниб етади. У саҳнада режалаштирмаган нарсаларни айтганини ва узоқ йиллик менежерига миннатдорлик билдиришни унутганини тан олади.
Вақт ўтиши билан кўплаб режиссёрлар уни фильмларига таклиф қилмай қўйишади. Фақат Кристофер Нолан ва “Interstellar” фильмидаги роли туфайли карьерасини сақлаб қолади.
Ҳетеуэйнинг суратга олиш майдончасидаги инжиқликлари
Атрофидаги танқидлар тинчигач, у янги лойиҳаларда ишлай бошлайди, аммо бу вақтда унинг суратга олиш майдончасидаги ходимларга нисбатан инжиқликлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлади.
Япониядаги реклама ролигини суратга олиш жараёнида Ҳетеуэй буюртма берган нонуштасини тўрт марта ўзгартиради. У оддийгина қовурилган тухум, маффин ва авокадо сўраган эди, лекин аввалига тухум пишмаган чиқади. Кейинги сафар маффин совиб қолади, учинчи марта эса тухум совиб қолганди, ва ниҳоят, тўртинчи марта ҳаммаси идеал ҳолда келтирилганида, Ҳетеуэй ўз фикрини ўзгартириб, тухумли омлет буюртма қилади.
Бу каби ҳолатлар Ҳетеуэй учун янгилик эмас: бир неча йил аввал у “Қаттиққўл хоним” фильмининг суратга олиш майдончасида менюда бўлмаган таомни буюртма қилганди. Уни узоқ куттиришгани учун охир-оқибат буюртмани бекор қилган.
Ҳетеуэй мухлислар билан мулоқот қилишни рад этган
2022 йилда Римда Valentino намойишидан сўнг Энн Ҳетеуэй мухлисларига нисбатан асабийлигини кўрсатади. У шундай дейди:
“Ҳаммани билан суратга туша олмайман. Аммо эсдалик учун қўл силкисам бўлади. Афсуски, дастхат ҳам беролмайман. Сизлар жуда кўпсизлар. Кечирасизлар, аммо қандайдир эсдалик қолсин дегандим. Шундай қилсам бўладими? Раҳмат”.
Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар бу сўзларни қўпол ва сохта хушмуомала деб баҳолаб, танқидий изоҳлар қолдиришади ва ҳатто уни бойкот қилишга чақиришади.
Ҳетеуэйнинг эрта машҳур бўлиши ва “Маликанинг кундалиги” фильмларидаги муваффақияти унинг бу каби муомаласига сабаб бўлган бўлиши мумкин. Учинчи қисмда Миа Термополис ролига қайтиши эҳтимолки унинг инжиқликларига нуқта қўйиши мумкин.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади