Фото: AP
ХХР ҳукумати Хайнан провинцияси ва Жанубий Хитой денгизи оролларида қиймати 50 миллиард доллардан ошадиган ҳарбий объектларни қурди. Бу ҳақда Пентагон буюртмаси асосида фаолият юритадиган Long Term Strategy Group (LTSG) тадқиқот гуруҳи хабар берди.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, Хайнан ва Жанубий Хитой денгизидаги ҳарбий объектларнинг умумий қиймати 50 миллиард доллардан ошади. LTSG’нинг таъкидлашича, бу АҚШнинг Гавайи оролларидаги барча ҳарбий объектлари қийматидан ҳам ошади.
Хусусан, Хитой Хайнандаги «Юлин» ҳарбий-денгиз базаси учун 18 миллиард доллар сарфлаган — буни АҚШ Қуролли кучларининг Тинч океанидаги муҳим базаси ҳисобланувчи «Перл-Харбор—Хикэм» билан солиштириш мумкин. Шунингдек, ушбу ҳудудда баллистик ракеталарга эга атом сувости кемалари учун база мавжуд. Бундан ташқари, тоғ ёнбағридан қазилган улкан ғорда сунъий йўлдошлар кузатувидан яширинган сувости кемалари бўлиши мумкин.
Хайнан провинциясида қуролланиш омборлари ҳам жойлашган, айримларида ҳамон қурилиш давом этмоқда. Ҳарбий-денгиз кучлари объектларининг бутун мажмуаси сувости кемаларига қарши ва зенит ракеталарининг ракета батареялари билан ҳимояланган.
Маълумотларга кўра, ушбу провинцияда учта йирик ҳарбий аэродром, жумладан, узоқ масофага учишга қодир самолётларга эга «Линшуй» авиабазаси ҳам жойлашган. Оролда 2019 йилда ХХР Ракета қўшинларининг базаси қурилган: у ерда DF-21D кемаларга қарши ракеталари сақланади. Шунингдек, оролда разведка сунъий йўлдошлари ҳамда сунъий йўлдош алоқа тизимларини учиришда фойдаланиладиган «Вэнчан» космодроми жойлашган.
LTSG’нинг қайд этишича, Хайнандаги инфратузилмадан ташқари, Хитой Жанубий Хитой денгизида 15 миллиард долларлик ҳарбий объектларни қурган: бу АҚШнинг Гуам оролидаги ҳарбий базаларидан ҳам қиммат демак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...