
Фото: BILD
Берлинлик парашют спорти бўйича инструктор Лутц Бирнбах 10 мингинчи юбилей сакрашини ўзгача нишонлашга қарор қилди ва онасини бирга сакрашга олиб кетди.
Лутц Бирнбах 58 ёшда, онаси Мария-Луиза 93 ёшда. Улар 4 минг метр баландликдан бирга сакрашди, деб хабар берди BILD телеграм-канали.

Фото: BILD
Онахон ўғли билан тандемда 4-марта парашютда сакради. У биринчи сакрашини беш йил аввал, 88 ёшида амалга оширганди.

Фото: BILD
Ўғил онасининг 95 йиллигида ҳам парашютда сакрашга олиб боришга ваъда берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар