Франциядаги авиаҳалокат 11 кишининг умрига зомин бўлди

2 дақиқа ўқиш231
Франциядаги авиаҳалокат 11 кишининг умрига зомин бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Франсиянинг Нанси шаҳри яқинидаги Томблен коммунасида парашютдан сакраш учун мўлжалланган енгил самолётнинг қулаши оқибатида бортдаги 11 кишининг барчаси ҳалок бўлди.
  • Фожиа 28 июн куни соат 11:00 лар атрофида Гранд Нанкй-Томблаине аеродромидан ҳавога кўтарилган самолётнинг тураржой ҳудудига қулаши натижасида юзага келди.

Францияда яна бир йирик авиаҳалокат содир бўлди. Мамлакатнинг Нанси шаҳри яқинидаги Томблен коммунасида парашютдан сакраш учун фойдаланиладиган енгил самолётнинг қулаб тушиши оқибатида бортда бўлган 11 кишининг барчаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда France 24 телеканали хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, фожиа 28 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 лар атрофида содир бўлган. Самолёт Grand Nancy-Tomblaine аэродромидан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай, Томблен шаҳридаги Сальвадор Альенде кўчасида жойлашган тураржой ҳудудига қулаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво кемаси бортида жами 11 киши бўлган. Улар орасида бир нафар тажрибали учувчи, беш нафар парашют инструктори ҳамда парашютдан сакрашни илк бор синаб кўраётган беш нафар йўловчи бўлган. Авиаҳалокат оқибатида уларнинг барчаси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Хабарларга кўра, ҳалок бўлган йўловчиларнинг аксарияти Нанси шаҳрида фаолият юритган ҳамширалар бўлган. Улар парашют билан сакраш машғулотида иштирок этиш учун ушбу рейсга чиққан.

Ҳодиса ҳақида хабар олиниши билан воқеа жойига катта куч ва воситалар жалб қилинган. Қутқарув ишларида 50 нафар ўт ўчирувчи, 25 та махсус техника, тез тиббий ёрдам бригадалари ҳамда полиция ходимлари иштирок этган. Ҳудуд тўлиқ ўраб олинган ва хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Франция Ички ишлар вазири Лоран Нюнез ҳамда Транспорт вазири Филипп Табаро шахсан воқеа жойига етиб борган. Улар берган дастлабки маълумотларга кўра, самолёт ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтгач, кутилмаган ҳолда бошқарувни йўқотиб, ерга қулаган.

Айни пайтда авиаҳалокатнинг аниқ сабабларини белгилаш мақсадида расмий тергов бошланган. Франциянинг Фуқаро авиацияси хавфсизлигини текшириш бюроси мутахассислари самолёт қолдиқларини ўрганиш ва техник экспертизалар ўтказиш ишларини бошлаган.

Дастлабки тахминларга кўра, ҳалокатга самолёт двигателида юзага келган техник носозлик ёки ҳаво кемаси ичидаги оғирлик мувозанатининг бузилиши сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бироқ мутахассислар тергов якунланмагунча аниқ хулоса чиқаришга эрта эканини таъкидламоқда.

Франция Фуқаро авиацияси хавфсизлигини текшириш бюроси маълумотига кўра, мазкур ҳалокат ҳарбий ва тижорат авиацияси ҳисобга олинмаган ҳолда, мамлакат фуқаролик авиацияси тарихида энг кўп қурбонлар қайд этилган авиаҳалокатлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Тергов натижалари эълон қилиниши билан ҳалокатнинг аниқ келиб чиқиш сабаблари ва унга олиб келган омиллар ҳақида қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?