Италияда туғма кўзи ожиз аёл 200 соатдан ортиқ парвоз қилди

1 дақиқа ўқиш1
Италияда туғма кўзи ожиз аёл 200 соатдан ортиқ парвоз қилди

Италиялик 56 ёшли Лючия Сабрина Папа туғма кўзи ожиз бўлишига қарамай, самолёт бошқаришни ўрганиб, 200 соатдан ортиқ парвоз тажрибасини тўплади. У мамлакатдаги илк кўзи ожиз учувчи-шогирд сифатида танилган.

Сабрина болалигидан самолётларга қизиққан. У кичиклигида уйи яқинидаги ҳарбий аэропортдан учиб ўтадиган самолётлар овозини эшитиб, осмонда парвоз қилишни орзу қилган. Бироқ кўриш қобилияти йўқлиги сабабли бу орзусини амалга ошириш имконини тасаввур ҳам қилмаган.

2016 йилда у ногиронлиги бўлган инсонларга авиация билан шуғулланишда ёрдам берувчи ташкилотлар билан танишиб, парвоз машғулотларини бошлаган. Дастлаб самолётда йўловчи сифатида учган, кейинчалик инструктор ёрдамида бошқарув тизимини ўзлаштирган.

Машғулотлар давомида Сабрина ва унинг инструктори махсус тактил усулни ишлаб чиққан. Инструктор самолётнинг ҳолатини қўл билан сезиш орқали тушунтиради, асбоблар кўрсаткичларини эса овоз чиқариб ўқиб беради. Шу тариқа аёл самолётни бошқариш учун зарур ҳаракатларни ўрганган.

У Sky Arrow ва Tecnam P-92 каби ультраенгил самолётлардан ташқари, Cessna 152 ва Cessna 172 ҳамда Extra EA-200 акробатик самолётида ҳам парвоз қилган. Бироқ Сабрина ҳозирча хусусий учувчи лицензиясига эга эмас ва барча парвозларни инструктор ҳамроҳлигида амалга оширади. Инструктор зарур ҳолларда бошқарувга аралашишга тайёр туради.

2024 йил декабрь ойида у ўз ҳаёти ва парвоз тажрибалари ҳақида «Volando nell’invisibile» («Кўринмаслик оламида парвоз») номли китобини нашр эттирган. Унда аёл авиацияга бўлган қизиқиши, машғулотлар давомида дуч келган қийинчиликлари ва орзусини амалга ошириш йўли ҳақида ҳикоя қилган.

2026 йил ноябрь ойида Сабрина Римдаги Фьюмичино аэропортининг диспетчерлик минорасига ҳам ташриф буюрди. У ерда ҳаво ҳаракатини бошқарувчи мутахассислар фаолияти ва парвозлар хавфсизлигини таъминлашда қўлланиладиган технологиялар билан танишди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?