Фото: Getty Images
АҚШда бўлиб ўтаётган президентлик сайловлари мамлакат тарихидаги энг қиммат сайловга айланди. Демократ Камала Ҳаррис ва республикачи Дональд Трамп ўз кампаниялари учун 3,5 миллиард доллар сарфлади. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Демократик партиянинг Миллий қўмитаси ва унга алоқадор тузилмалар 2,3 миллиард доллардан ортиқ маблағ тўплашга эришди, шундан 1,9 миллиард доллари ишлатилди. Республикачилар эса жалб қилинган 1,8 миллиард доллардан 1,6 миллиард долларини сайлов кампаниясини ўтказишга йўналтирди.
Таҳлилларга кўра, маблағларнинг қарийб ярми оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда асосан еттита беқарор штатда (Аризона, Невада, Шимолий Каролина, Пенсилвания, Жоржия, Висконсин ва Мичиган) реклама учун йўналтирилган.
Масалан, Пенсилванияда ҳар икки номзод бу мақсадлар учун 400 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган (таққослаш учун, 43 та бошқа штатда — 358 миллион доллар). Пенсилвания 19 нафар сайловчи овозига эга, ғалаба қозониш учун 270 та овоз керак.
Бундан ташқари административ ва операцион ҳаражатлар ҳам бор, Ҳаррис бу мақсадлар учун 250 миллион доллар, Трамп эса 210 миллион доллар сарфлаган.
Республикачининг барча ҳаражатларининг 14 фоизга яқини ёки 100 миллион доллардан ортиғи суд чиқимларига йўналтирилган. АҚШда Трампга қарши бир нечта иш қўзғатилган, хусусан, 2020 йилги сайлов натижаларига таъсир ўтказишга уриниш бўйича. Июль ойида Флорида суди сиёсатчини махфий ҳужжатларни нотўғри сақлашда айблаб, шу ишлардан бирини ёпганди.
Опен Сеcрец нотижорат ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда президент, сенатор ва конгрессменлар сайловлари учун жами 15,9 миллиард доллар, 2020 йилда эса 15,1 миллиард доллар сарфланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...