Фото: “Кабар”
Қирғизистон Исроилни халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойиллари ва нормаларига риоя қилишга чақиради. Бу ҳақда республика президенти Садир Жапаров маълум қилди.
Сиёсатчи Туркий давлатлар ташкилотининг XI саммитида тегишли баёнот берди. У Қирғизистон Фаластин-Исроил можаросини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши ва БМТ резолюцияларига мувофиқ “икки халқ учун икки давлат” тамойилига содиқлигини айтди.
"Биз Исроилни халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойиллари ва нормаларига, жумладан, тинч аҳоли ва инфратузилмани ҳимоя қилиш мажбуриятларига риоя қилишга, гуманитар ёрдамдан тўсқинликсиз фойдаланишни таъминлашга чақирамиз", деди Қирғизистон президенти.
Жапаров, шунингдек, Қирғизистон Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш, мустақил давлат барпо этиш ва БМТга тўлақонли аъзо бўлиш ҳуқуқини тан олиши ва қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
"Фаластинда ҳар куни аёллар ва болаларнинг ҳалок бўлиши, тинч аҳолининг оғир жисмоний ва маънавий азоб-уқубатларга дучор этилиши мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолдир", деди Жапаров. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
"ЖЧ-2026" саралаши. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди
Украина бир қатор шахсларга берилган давлат мукофотларини бекор қилди
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди