Фото: Reuters
Исроил Мудофаа вазирлиги Boeing томонидан ишлаб чиқарилган 25 та янги авлод F-15 қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича келишув имзолаганини маълум қилди.
Ҳисоботда айтилишича, 5,2 миллиард долларлик келишув шу йил бошида АҚШ маъмурияти ва Конгресс томонидан тасдиқланган Қўшма Штатларнинг кенгроқ ёрдам пакетининг бир қисми бўлиб, у яна 25 та самолёт сотиб олиш имкониятини ўз ичига олади.
Самолёт Исроил қуроллари билан интеграциялашган қурол тизимлари билан жиҳозланган бўлиб, узоқ масофага учиш имконига эга бўлади.
“Ушбу афзалликлар Исроил ҳарбий-ҳаво кучларига стратегик устунликни сақлаб қолиш ва Яқин Шарқдаги жорий ҳамда келгусидаги муаммоларга жавоб қайтариш имконини беради”, дейилади вазирлик баёнотида.
F-15 ни етказиб бериш 2031 йилда бошланади, ҳар йили 4-6 тадан самолёт етказиб берилади.
“Бу йил бошида сотиб олинган F-35 самолётларининг учинчи эскадрони ва F-15 самолётлари эскадрони бизнинг ҳаво кучимиз ва стратегик масофамиз — ҳозирги урушда ҳал қилувчи кучга эга бўлган имкониятларимизнинг тарихий яхшиланишини англатади”, дейди Исроил Мудофаа вазирлиги бош директори Эяль Замир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Франциядаги музейдан қиймати 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
Филиппин вице-президенти давлат раҳбари учун киллер ёллаганини айтди
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
ГФР Нетаняҳуни ҳибсга олишга берилган ордер оқибатларини ўрганмоқда
U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?