Фото: TRT
Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер мамлакатга Исроил ҳужум қилиши мумкинлигини истисно этмади. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Исроил Туркияга бевосита таҳдид солиши мумкинми, деган саволга жавоб берар экан, Гюлер Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ички фронтнинг аҳамиятини ва уни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаганини айтди.
"Мен унинг фикрига тўлиқ қўшиламан. Ички фронт биз учун доимо зарур. Ҳатто тинчлик пайтида ҳам ички фронтнинг яхлитлиги ва қудрати ҳамиша мамлакатимиз манфаатларига хизмат қилади. Исроил Туркияга ҳужум қилиши мумкинми? Агар президент бундай хавфни сезмаганда, бу ҳақда гапириб ўтирармиди? Шубҳасиз, у ҳужум қилиши мумкин", деди у.
Гюлер учинчи жаҳон уруши эҳтимолини ҳам истисно этмади
"У исталган пайтда бошланиши мумкин. Албатта, биз буни истамаймиз, аммо ҳар қандай вазиятга доимо тайёр туришимиз керак. Ахир Туркия ва унинг буюк халқи хавфсизлиги учун масъулият бизнинг зиммамизда. Биз барча имкониятлардан фойдаланиб, барча эҳтимолларни кўриб чиқамиз. Шунинг учун, бундай имкониятни ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир нарсани энг майда тафсилотларигача таҳлил қиламиз, иш олиб борамиз ва режалаштирамиз. Бироқ биз ўз юртимизда тинч-тотув яшашни хоҳлаймиз", деди мудофаа вазири.
АҚШ Суриядаги қўшинларини олиб чиқиши мумкин
Вазир АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ҳақида ҳам фикр билдириб, у Суриядан АҚШ ҳарбийларни олиб чиқиши мумкинлигини айтди. Гюлер Трамп администрацияси аввалроқ қўшинларини Суриядан олиб чиқиш бўйича уч марта буйруқ берганини эслатди. У янги президент даврида бу масала яна Вашингтон кун тартибида бўлиши мумкинлигини билдирди.
Гюлер АҚШ билан муносабатларнинг ижобий ривожланишига ишонч билдириб, F-16 Viper қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича музокаралар якунланаётганига ишора қилди. У Туркия Европа давлатлари, жумладан, Германия, Буюк Британия ва Италия билан ҳамкорликда Eurofighter Typhoon қирувчи самолётларини харид қилишини айтди.
Октябрь ойида Эрдўғон Яқин Шарқдаги уруш Туркияга яқинлашаётганини айтганди. У уруш тез орада тўхтамаса, у янада кўпроқ мамлакатларни қамраб олиши мумкинлигини билдирган. Сиёсатчи Туркия эҳтимолий хавфларни бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўраётганини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”