14:14 / 14.11.2024
13

Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди

Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Фото: Michael Brochstein / Keystone Press Agency / Global Look Press
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп 42 ёшли консерватив конгрессмен Мэтт Гетцни АҚШ Адлия вазирлиги раҳбари ва мамлакат бош прокурори лавозимига номзод қилиб кўрсатди. Бу ҳақда Трампнинг ўзи 13 ноябр, пайшанба куни Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди. «Мэтт бизнинг чегараларимизни ҳимоя қилади, жиноий гуруҳларни йўқ қилади ва америкаликларнинг Адлия вазирлигига синган ишончини тиклайди», деб ёзади у.

Трамп жамоаси вице-президенти Жеймс Девид Вэнс октябр ойида ABC телеканалига берган интервюсида айтганидек, бош прокурор лавозими амалдаги президентдан кейинги энг муҳим лавозим бўлади. Сайлов кампанияси давомида Трамп муҳожирларни оммавий депортация қилиш, 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб киришда айбдорлар афв этилиши ва сиёсий душманлар устидан тергов ўтказилишини эълон қилди. Бош прокурор бу ва бошқа лойиҳалар билан шуғулланади. Трамп, шунингдек, Адлия вазирлиги унинг биринчи президентлик муддатига халақит берганидан шикоят қилди.

Гетцга қарши айбловлар

Utah News Dispatch маълумотларига кўра, Мэтт Гетцнинг Адлия вазирлиги бошлиғи ва бош прокурор лавозимига таклиф қилиниши жуда кутилмаган қарор бўлди, чунки у АҚШ Вакиллар палатасининг Этика қўмитаси томонидан тергов фигуранти бўлиб қолмоқда. У жинсий зўравонлик, гиёҳванд моддаларни ноқонуний истеъмол қилиш ва қимматбаҳо совғаларни олишда айбланган. Шу билан бирга, ўз веб-сайтида Гетцнинг ўзи ўзини «очиқ консерватив фанатик» деб таърифлайди ва қўмита томонидан ўзига қўйилган барча айбловларни қатъиян рад этади.

Қўмита тергови 2021 йил апрел ойида бошланган ва дастлаб Гетцнинг «Вакиллар палатасида номақбул тасвирлар ёки видеоларни тарқатганлиги, ҳукумат ёзувларидан нотўғри фойдаланганлиги, сайлов кампанияси маблағларини шахсий фойдаланиш учун ўзгартирганлиги ва/ёки пора ёки номақбул совға олгани» ҳақидаги айбловларни ўз ичига олган.

Қўмита маълумотларига кўра, июн ойи ҳолатига ўндан ортиқ гувоҳлар сўроқ қилинган, 25 та судга чақирув қоғози чиқарилган ва Гетцнинг терговига оид минглаб саҳифали ҳужжатлар кўриб чиқилган. Унинг раиси Майкл Гестнинг 13 ноябр куни журналистларга айтишича, АҚШ Сенати Гетцни бош прокурор этиб тасдиқлагач, қўмитанинг тергов бўйича юрисдикцияси автоматик равишда тугайди.

Трамп Украина бўйича музокаралар учун махсус вакил тайинлайди

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Украина бўйича махсус вакил тайинлаш ниятида, унинг вазифаси бу мамлакатда Россия бошлаган урушни тугатишга қаратилган музокараларни олиб боришдан иборат. Бу ҳақда 13 ноябр куни Fox News телеканали «бир неча манбаларга» таяниб хабар берди.

Телеканал суҳбатдошларига кўра, тайинлов «яқин келажакда» амалга ошади. Бу «жуда юқори мартабали махсус элчи, катта ваколатга эга шахс» бўлади ва унга «тинчлик йўлига олиб келадиган ечим топиш» вазифаси юкланади, деди манбалардан бири.

Тахминларга кўра, 2017 йилдан 2019 йилгача Трампнинг биринчи муддатида АҚШ Давлат департаментининг ихтиёрий асосда Украина бўйича махсус вакили бўлган Курт Волкер каби бу лавозимга ҳам ҳақ тўланмайди. 2025 йил январида Оқ уйни тарк этадиган АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг бундай махсус вакили йўқ эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди