Бриан Риемер: Эрлинг Холанд — дунёнинг энг яхши ҳужумчиси

1 дақиқа ўқиш84
Бриан Риемер: Эрлинг Холанд — дунёнинг энг яхши ҳужумчиси
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Миллатлар лигаси доирасидаги баҳсда Норвегия Данияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди, бунда Эрлинг Холанд дубл қайд этди.
  • Ўйин тақдирини ҳал қилган Холанднинг маҳоратига юқори баҳо берган Дания терма жамоаси бош мураббийи Бриан Риемер уни дунёдаги энг яхши марказий ҳужумчи деб атади.
  • Риемернинг сўзларига кўра, Холанд каби футболчига қарши 90 дақиқа давомида диққатни жамлаб туриш қийин, чунки у майдонда кўздан ғойиб бўлиб, имконият туғилганда гол ура олади.

Миллатлар лигаси доирасида кечган Скандинавия дербисида Норвегия терма жамоаси Данияни 3:2 ҳисобида таслим этди. Мазкур баҳсда дубл қайд этиб, жамоасига ғалаба келтирган Манчестер Сити ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўйин тақдирини ҳал қилган асосий фигурага айланди. Учрашувдан сўнг Дания терма жамоаси бош мураббийи Бриан Риемер рақиб етакчисининг маҳоратига юқори баҳо берди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

GOAL.com хабар қилишича, шиддатли кечган ўйинда норвегияликлар Оскар Бобб ва Эрлинг Холанднинг голлари эвазига дастлаб ҳисобда олдинга чиқиб олган эди. Бироқ иккинчи бўлимда данияликлар фаоллашиб, мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Шунга қарамай, майдон эгаларининг асосий тўпурари ўта муҳим палла ўз сўзини айтиб, жамоасига уч очкони тақдим этди.

Майдонда ғойиб бўлиб, ҳал қилувчи паллада пайдо бўладиган ҳужумчи

Дания устози Бриан Риемер ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Эрлинг Холандни дунёдаги энг зўр марказий ҳужумчи деб атади. Унинг фикрича, бундай даражадаги футболчига қарши 90 дақиқа давомида диққатни бир жойга жамлаб туриш ўта мушкул вазифа ҳисобланади.

«Мен ўйламайманки, унинг ўйинини янада яхшилашнинг иложи бўлса. Эрлинг — ўйин давомида маълум муддатга кўздан ғойиб бўла оладиган ҳужумчи. Уни умуман сезмайсиз. Аммо унга чорак имконият берсангиз бас — у дарҳол гол уради», — деди Риемер Дагбладет нашрига таяниб.

Ҳимоядаги хатолар ва стандарт вазиятлар

Дания бош мураббийи жамоасининг мағлубиятига изоҳ берар экан, ҳимоядаги содда хатоларга, хусусан, стандарт вазиятлардаги эътиборсизликка алоҳида тўхталди. Ҳал қилувчи гол бурчак тўпидан кейин урилди ва бу вазиятда меҳмонлар ҳимоячилари Холандни бутунлай эътиборсиз қолдирганди.

Риемер шундай вазиятларда Мартин Эдегор каби етакчиларнинг индивидуал маҳорати ўйин тақдирини ҳал қилишини тан олди. Шунга қарамай, мутахассис ўз жамоаси Норвегиядан кескин ортда қолмаётганини ва ҳали ўз сўзини айтишини қўшимча қилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?