Фото: Alexander Nemenov/AFP
Озарбойжондаги иқлим бўйича БМТ музокараларида энг бой давлатлар иқлим инқирозига қарши курашаётган ривожланаётган мамлакатларга глобал молиявий ёрдамни йилига 300 миллиард долларга оширишга келишиб олди.
The Guardian нашрининг ёзишича, вазирлар ва делегациялар раҳбарларидан иборат кичик гуруҳ, жумладан, Хитой, Европа Иттифоқи, Саудия Арабистони, Бразилия, Буюк Британия, АҚШ ва Австралия билан ёпиқ эшиклар ортида иқлимни молиялаштириш бўйича асосий зиддиятли масалалар юзасидан узоқ давом этган учрашув бўлиб ўтди.
22 ноябр куни соат 18:00 да якунланиши керак бўлган COP29 саммити 23 ноябр эрталабгача чўзилди. Якуний мажлис эрталаб соат 10:00 га белгиланган эди, бироқ бўлиб ўтмади.
Ривожланаётган давлатлар иқлимни молиялаштириш бўйича 250 миллиард долларлик мақсадга норози муносабатда бўлиб, уни ҳазил деб атадилар ва кам углеродли иқтисодиётга ўтиш ва экстремал об-ҳаво таъсирига мослашиш учун кўпроқ маблағ сўрадилар.
Европа Иттифоқи ва бир қатор давлатлар, жумладан, Буюк Британия, Қўшма Штатлар ва Австралия лойиҳа матнига баъзи ўзгартиришлар киритиш эвазига 300 миллиард доллар ажратишга рози бўлиши мумкинлигини айтди.
Нашрнинг ёзишича, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бой давлатларга қўнғироқ қилиб, молиялаштиришни оширишга чақирган. Япония, Швейцария ва Янги Зеландия кечқурун 300 миллиард долларлик кўрсаткичга қаршилик кўрсатган давлатлар қаторига кирган эди.
Таъкидланишича, 300 миллиард долларлик таклиф ҳали ҳам ривожланаётган мамлакатлар эҳтиёжларига мос келмайди ва агар 23 ноябр куни кутилаётган янгиланган матнга киритилса, кескин танқидларга сабаб бўлиши мумкин. Аммо баъзи вазирлар яқин соатларда Бокуни тарк этиши сабабли, давлатлар нимага рози бўлишини тезроқ ҳал қилиши керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди