21:06 / 24.11.2024
5

Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин

Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Фото: Kiichiro Sato/AP/File
Американинг йирик телекоммуникация компаниялари Оқ уйда АҚШ миллий хавфсизлик органлари вакиллари билан учрашиб, Хитой томонидан уюштирилаётган кибержосуслик масалаларини муҳокама қилди. CNN телеканалига кўра, АҚШдаги қарийб 150 га яқин юқори мартабали амалдор ва сиёсатчи ҳакерлар ҳужумига учраган.

Оқ уй вакилларининг сўзларига кўра, бу каби учрашувлар Вашингтонга киберҳужумлардан ҳимояни қандай қилиб кучайтириши тўғрисида маслаҳатлар бериш учун керак. Бундан ташқари, учрашув доирасида разведка маълумотлари билан ҳам ўзаро алмашилинади.

Сенатор Марк Уорнер буни «мамлакат тарихида телекоммуникацияга уюштирилган энг ёмон ҳужум» деб атади. Сиёсатчининг сўзларига кўра, ҳозирда ҳужум кўлами ва унинг миллий хавфсизликка таъсири ўрганилмоқда. Аммо ФҚБ киберҳужумга 150 дан ортиқ амалдор учраганини маълум қилди, уларнинг аксарияти Вашингтонда. Таъкидланишича, киберҳужумга учраганларнинг барчаси қўнғироқдан фойдалангани ва матнли хабарлар юборгани боис хитойлик ҳакерлар анча кўп инсонларнинг маълумотларини қўлга киритган бўлиши мумкин.

Аввалроқ Хитой АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп, вице-президенти Жей Ди Вэнс, шунингдек, Трампнинг куёви Жаред Кушнер ҳамда унинг ўғли Эркининг телефон суҳбатларини тинглашга урингани тўғрисида хабар берилганди. Хитой киберҳужумлар ва жосуслик борасидаги айбловларни рад этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин