Фото: РИА Новости
АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп тарафдорлари доираси Украинада тинчлик ўрнатилиши ҳақида гапирмоқда, Жо Байденнинг амалдаги маъмурияти эса можарони кучайтиришда давом этмоқда, дея Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков фикр билдирди.
Аввалроқ Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича бўлажак маслаҳатчиси Майкл Уолс Трамп жамоаси Байден маъмурияти билан Россия ва Украина ўртасида тинчлик битими имзолаш бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштираётганини айтганди.
“Трамп тарафдорлари ва бўлажак маъмуриятдаги лавозимларга номзодлар орасидан “тинчлик” ёки “тинчлик режаси” сўзлари эшитилди. Амалдаги маъмурият вакилларидан бундай сўзлар чиқмади. Ҳозирча бу каби провокацион ҳаракатлар давом этмоқда”, деди Песков.
Дональд Трамп 5 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонди. У 19-асрдан бери тўрт йиллик танаффусдан сўнг Оқ уйга қайтган биринчи АҚШ сиёсатчиси бўлди.
Штатлардан келган Сайловчилар коллегияси 17 декабрь куни сайловчилар хоҳишига кўра номзодлар учун овоз бериши керак, 6 январь куни эса янги Конгресс овоз бериш натижаларини тасдиқлайди. Инаугурация 20 январь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Al Arabiya телеканалига берган интервьюсида Трамп Украина можаросини ҳал қилишга эриша олишини, бироқ Россия фақат ўзига ишониши айтиб ўтган эди.
“Биз сайланган президент Трамп прагматик шахс эканлигини яхши биламиз. У мазкур можарога имкон қадар тезроқ барҳам беришини омма олдида айтиб, ваъда берган. Трамп бу ишни амалга ошира олади, чунки барча ечимлар Вашингтонда бор”, деди Медведев.
Шу билан бирга, у Москва ўз умидини Трампга ҳам, бошқаларга ҳам боғламаслигини таъкидлади: “Биз фақат ўз кучимизга таянамиз, мудофаа салоҳиятимиз нуқтайи назаридан ўзимизга ишонамиз. Ушбу можародаги шубҳасиз ғалаба қозонишимизга ишончимиз комил”. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади
Республикада бўлиши номақбул деб топилган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади