Фото: Getty Images
Ливанда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув бузилса, Исроил кенг кўламли урушга тайёр бўлади. Бу ҳақда яҳудий давлати бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилди.
“Биз (келишув) бузилганда шиддатли урушга тайёргарлик кўрамиз”, деди у.
Нетаньяху келишув Исроил томони “хоҳлаган нарсага эришгани” учун имзоланганини айтди. 28 ноябрь куни Ливан яҳудий давлатини “Ҳизбуллоҳ” билан эришилган келишувни бузишда айблади. Жумладан, Исроил “ҳар хил турдаги қуроллардан фойдаланган ҳолда” зарбалар бергани айтилмоқда.
Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг “шубҳали фаоллиги” туфайли Ливан жанубига ҳаво ҳужумлари уюштирилгани маълум қилди. Кейинроқ яҳудий армияси бош штаби бошлиғи Герси Халеви сулҳнинг ҳар қандай бузилишига олов билан жавоб берилишини таъкидлади.
Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги сулҳ
Исроил Вазирлар Маҳкамаси 26 ноябрь куни Ливанда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни маъқуллади. Оташкесим 27 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 4:00 дан (Тошкент вақти билан соат 7:00 дан) кучга кирган.
Унгача томонлар ўзаро ҳужумларни амалга оширган. АҚШ президенти Жо Байден ўт очишни тўхтатишга Вашингтон ташаббуси билан эришилганини айтди. “Ҳизбуллоҳ” 60 кун ичида Ливандаги ҳарбийларини олиб чиқиб кетиши керак. Биньямин Нетаньяхуга кўра, сулҳнинг давомийлиги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатларига боғлиқ бўлади.
“Ҳизбуллоҳ” БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1701-резолюциясига мувофиқ Ливаннинг жанубидаги иштирокини тўхтатиб, Литани дарёсининг шимолидан чекиниши керак. БМТ муваққат кучлари кўмагида Ливан армиясининг жанубий чегара бўйлаб участкаларни босқичма-босқич назорат қилишни назарда тутади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди