Жанубий Кореянинг олти партияси, жумладан, асосий мухолифатдаги Демократик партия президентга қарши импичмент тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентга тақдим этди.
«Овоз бериш 6-7 декабр кунлари бўлиб ўтиши керак», – деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Шунингдек, «Ёнҳап» агентлиги Жанубий Кореядаги мухолифат президентга импичмент жараёнини бугун, 4 декабр куни бошлаши ҳақида хабар беради.
Маълумот учун, импичмент айрим давлатларда, масалан, АҚШ, Буюк Британия, Япония каби давлатларда олий мансабдор шахслар (мамлакат президенти, ҳукумат бошлиғи ва шу кабилар)ни жавобгарликка тортиш ва уларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқишнинг алоҳида тартиби ҳисобланади. Импичмент вақтида жиноий иш қўзғатиш ва судга беришни, одатда, парламентнинг қуйи палатаси амалга оширади, ишни кўриб чиқиш эса – олий палатанинг вазифаси. Бу эса лавозимдан четлатиш (бўшатиш) билан якунланиши мумкин. Импичмент тартибида ҳукм қилинган шахс умумий тартибда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
Илон Маск: Америка Қўшма Штатлари банкротлик ёқасида!
Байден “Исроилга қарши китоб” билан омма олдида кўринди
Эрдўған Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди
Арман Царукян: "Махачевни нокаут қилишим шарт, чунки..."
Навоий ва Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчилари қўлга олинди
АҚШ ядро қуролини Украинага қайтариш имкониятини кўриб чиқмаяпти
Гвардиола кутилмаганда “Манчестер Сити”дан кетиши мумкинлигини айтди