14:38 / 15.12.2024
8

Малайзияда Абу Райҳон Беруний асарининг қадимий қўлёзмаси сақланаётгани маълум бўлди

Малайзияда Абу Райҳон Беруний асарининг қадимий қўлёзмаси сақланаётгани маълум бўлди
Фото: Дунё
Малайзия пойтахти Куала-Лампур шаҳридаги кутубхонада Абу Райҳон Беруний асарининг қадимий қўлёзмаси сақланаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Малайзияда хизмат сафари билан бўлиб турган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари ўринбосари Фирдавс Ҳалимов Халқаро ислом тафаккури ва цивилизацияси институти директори Абделазиз Бергут билан учрашув ўтказган.

Абделазиз Бергут Халқаро ислом тафаккури ва цивилизация институтининг кутубхона фонди, мавжуд бир қатор нодир қўлёзма ва экспонатлар билан меҳмонларни таништирган.

У кутубхонада нодир қўлёзмалар – Абу Райҳон Берунийнинг астрономия илмига оид 1197 йилга мансуб “Китоб ал-Тафҳим” асари ва Абулқосим Фирдавсийнинг 1612 йилга оид “Шоҳнома” асарлари сақланаётгани ҳақида айтиб ўтган.

Мазкур асарлар 20-аср охирларида Европа аукционларида харид қилингани маълум қилинган.

Мулоқот давомида Ўзбекистон заминида етишиб чиққан буюк алломалар меросини ўрганиш, нодир манбаларни тадқиқ этиш, ноёб қўлёзмаларни факсимиле нусхасини яратиш, қўшма илмий тадқиқот ва анжуманлар ўтказиш каби йўналишларда ҳамкорлик режалари кўриб чиқилган.

Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан биргаликда Беруний илмий меросига бағишланган халқаро конференция ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилган.

Малайзия, Абу Райҳон Беруний, Қадимий қўлёзма, Сақланаётган

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малайзияда Абу Райҳон Беруний асарининг қадимий қўлёзмаси сақланаётгани маълум бўлди