10:03 / 16.12.2024
43

Кафилни “кафансиз" қолдирманг!

Кафилни “кафансиз" қолдирманг!
Миграция агентлиги маълум қилишича, сўнгги вақтларда Корея Республикасига вақтинча ишлаш учун борган фуқаролар орасида ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетиш ҳолатлари учрамоқда.

Бу эса Ўзбекистонга ажратиладиган ишчи квоталар сонига жиддий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, Ўзбекистондан борган ишчиларнинг имижи тушиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Шу боис, Кореяга ишлаш учун бораётган ҳар бир юртдошимиз кетиш олдидан уч томонлама шартномага имзо чекмоқда.

Шартномада: “Агарда ўз иш жойимни сабабсиз ташлаб кетиб, нолегал фаолият юритадиган бўлсам, мени кафилликка олаётган шахс, яъни яқин қариндошимдан Кореяда нолегал юрган ҳар бир ойим учун 2000 АҚШ долларидан (ҳозирги вақтда) жарима ундирилишига розиман”, дейилади.

Жумладан, Кореяга ишлаш мақсадида кетган ва шартнома шартларини бузган қашқадарёлик фуқаро М.А.нинг кафилидан суд қарорига асосан МИБ 70 млн 392 минг сўм ундирган.

2024 йилнинг ўтган даврида ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетган қарийб 80 нафар Ўзбекистон фуқароларининг кафиллари томонидан давлатга 2 млрд 35 миллион сўм жарима ундирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кафилни “кафансиз" қолдирманг!