16:10 / 19.12.2024
31

Оддий сендвичдан вафот этган миллиардернинг қизи: ҳатто бойлар ҳам ҳар нарсага қодир эмас

Оддий сендвичдан вафот этган миллиардернинг қизи: ҳатто бойлар ҳам ҳар нарсага қодир эмас
Кўпчилик пул ва муваффақият ҳар қандай касалликка, ҳатто ўлимга ҳам чора бўла олади, деб ўйлайди. Тўғри, етарлича пули бўлиб касал бўлиш ва қариш пулсиз яшашдан кўра осонроқ, аммо ҳатто миллион долларлик бойлик ҳам ҳеч нарсани кафолатлай олмайди.

Стив Жобснинг сўнгги суратлари

Apple’нинг афсонавий асосчиси дунёни ўзгартира олди, бироқ даҳшатли ошқозон ости бези саратони ташхиси олдида ожиз қолди. Жобс узоқ вақт давомида биринчи операциядан бош тортиб, муқобил даволаш усулларини қўллашга уринди, бу эса касалликнинг кечишини янада оғирлаштирди. Тадбиркор умрининг сўнгги дамларигача компания ишларида фаол иштирок этди ва вафотидан атиги бир неча ой олдин бош директор лавозимини тарк этди. Стив Жобс 56 ёшида оиласи даврасида ҳаётдан кўз юмди. Бироқ унинг хотираси нафақат уни шахсан таниган инсонлар, балки у яратган брендга ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам ҳайратланиб келаётган барча одамлар қалбида абадий сақланиб қолади.

“Уч айиқча”

Шри-Ланкадаги Аsos дўконининг эгаси, даниялик миллионер Андерс Холх Повлсен даҳшатли фожиага учради. 2019 йилда унинг оиласи ҳам 290 киши ҳалок бўлган бир қатор терактлар қурбони бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида тадбиркорнинг тўрт фарзандидан учтаси бор эди. Фожиа содир бўлишидан бир оз олдин миллионернинг тўнғич қизи ижтимоий тармоқларга укалари ва синглисининг суратини жойлаштириб, сурат остига “Уч айиқча” деб изоҳ қолдирган.

Илья Сегалович оиласи билан

“Яндекс”нинг қувноқ ва истеъдодли ҳамтаъсисчиси Илья Сеголович ҳам онкологиянинг жуда эрта қурбонига айланди. Тадбиркор 46 ёшида, касалликка қарши унча узоқ давом этмаган курашдан сўнг вафот этди (Сегаловичга ошқозон саратонининг терминал босқичи ташхиси қўйилганди). Илья умрининг охиригача компанияда технологиялар бўйича директор лавозимида ишлади.

Брюс Уиллис ўзининг ажойиб оиласи билан

Даҳшатли ва оғир касалликка Брюс Уиллис ҳаётининг энг гуллаган пайтида чалинди, бироқ тақдир олдида ҳамма тенг ва, афсуски, ҳамманинг севимли актёри ҳам бундан мустасно эмас. Аммо яқинлари машҳур ва оғир хаста оила бошълиғини қўллаб-қувватлаши ҳаммани ҳайратлантирди. Бундай меҳр ва ғамхўрликни ҳеч қандай пулга сотиб олиб бўлмайди.

Наташа Эднан-Лаперуза

Марҳума Британиянинг энг бой тадбиркорларидан бири — Wow Тоys ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи компания эгасининг қизи эди. 15 ёшли Наташа оддий сендвичдан вафот этади. Бунинг сабаби кунжут бўлиб, қиз унга аллергияси борлигини билар ва овқатда унинг мавжудлигини доимо олдиндан сўраб-суриштирар эди. Менюда у танлаган сендвич таркибида кунжут йўқлиги кўрсатилганди, аслида эса Наташанинг егулиги таркибида бўлган. Шифокорлар ёш меросхўрга ҳеч қандай ёрдам кўрсата олмайди — кучли анафилактик шок ва юрак тўхташи юз беради. Отаси севимли қизининг ўлимида айбдорлар жазоланиши учун барча имкониятларини ишга солади.

Бу фожиалар бойликка бўлган муносабатимизни, уни ҳар қандай муаммони ҳал қила оладиган нарса сифатида қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. Шунчаки ҳаётимизни “яхши кунлар” келгунча кечиктирмасдан ва пул пайдо бўлиши билан ҳамма нарса ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолишига умид қилмасдан яшашимиз керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оддий сендвичдан вафот этган миллиардернинг қизи: ҳатто бойлар ҳам ҳар нарсага қодир эмас