Арнольд Шварценеггернинг янги видеоси мухлисларининг хавотирига сабаб бўлди

1 дақиқа ўқиш226
Арнольд Шварценеггернинг янги видеоси мухлисларининг хавотирига сабаб бўлди
Дастлаб моҳир бодибилдер сифатида танилган, “Терминатор”, “Йиртқич” ва “Қизил жазирама” каби ажойиб жангари фильмлардаги роллари туфайли халқаро юлдузга айланган 77 ёшли Шварценеггернинг кўриниши унинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақидаги турли миш-мишларга сабаб бўлди. Шварценеггер мухлислари Голливуд актёрининг соғлиғидан хавотирда, деб ёзади Kino.mail.ru.
Арнольд Шварценеггернинг янги видеоси мухлисларининг хавотирига сабаб бўлди
Фото: Variety
Суратга олиш ишлари Нью Йоркда бўлиб ўтаётган “Қоп кўтарган одам” фильми учун актёр Санта Клаус образида намоён бўлди. Шварценеггернинг шаҳар кўчалари бўйлаб оғир ва жуда секин қадам босишини кўрган мухлислар бундан ҳайратда қолди.

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар “Актёр анча қариб қолибди”, “Арнольд 2 ойда 200 йилга қарибди”, “У ‘Терминатор’ фильмидаги вақт машинасини унутиб қолдирган кўринади”, “Шварценеггер Трампдан каттароқ кўринар экан”, дея турли изоҳлар қолдиришди.

Режиссёр Адам Шенкманнинг янги жанговар комедиясида Санта Клаус (Шварценеггер) сеҳрли қопини ўғирлаб кетишади. Ўғрини излаб топиш учун Санта йил давомида қулоқсиз бўлган ва ўзини ёмон тутган болалар рўйхатини қайта кўриб чиқади ва жиноятчини излаш учун ўзига митти ёрдамчини излашга тушади.
Арнольд Шварценеггернинг янги видеоси мухлисларининг хавотирига сабаб бўлди
Фото: TMZ
Аввалроқ март ойида Арнольд Шварценеггерга юрак стимулятори ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди. 76 ёшли актёр ташвишга тушган мухлисларига жавобан “ҳаммаси яхши” эканини билдирган эди. Сўнг сентябрь ойи бошларида Голливуд юлдузи Берлиндаги Hertie School хусусий университетининг фахрий доктори унвонини олган эди.

Маълумот учун, Арнольд Шварценеггер 1947 йил 30 июлда Австриянинг Тал шаҳрида туғилган. Дастлаб моҳир бодибилдер сифатида танилган актёр “Терминатор”, “Йиртқич” ва “Қизил жазирама” каби ажойиб жангари фильмлардаги роллари туфайли халқаро юлдузга айланган. 1966 йилда у “Дунёнинг энг келишган эркаги” танловида иккинчи ўринни эгаллаган ва 1967 йилда у мутлақ ғолиб бўлган. 2003 йилдан 2011 йилгача у Калифорния губернатори бўлиб ишлаган. Жуда кам ойлик олганига қарамай, Шварценеггернинг ўзи “ушбу вақтни ҳаётидаги энг яхши даври” деб ҳисоблайди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?