06:00 / 21.12.2024
32

Европа Иттифоқи ва Украина Байденни Киевга ўз вақтида ёрдам бермаганликда айблади

Европа Иттифоқи ва Украина Байденни Киевга ўз вақтида ёрдам бермаганликда айблади
Фото: Getty Images
Жо Байден президентлиги даврида Вашингтон Украинага Россияга қарши туришда ёрдам бериш учун 90 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратган бўлса-да, АҚШ иттифоқчилари Америка президентини қатъиятсизликда айбламоқда.

Аксар европалик расмийларнинг фикрига кўра, шу сабабли ҳам Украина 2022 йил охирида, рус армияси мағлубиятга учраган ва Харьков ҳамда Херсондан чекинганида, урушнинг боришини ўз фойдасига тубдан ўзгартира олмади.

Bloomberg'нинг аниқлик киритишича, ҳозир Оқ уй Украинани имкон қадар кўпроқ ҳарбий ёрдам билан таъминлашга ҳаракат қилаётган ва ҳатто кузда Россия ҳудудига ғарб ракеталари билан зарба беришига рухсат берган бўлса-да, Украина расмийлари уруш йилларида кўп марта шикоят қилган нарсани такрорламоқда: жуда кам, жуда кеч.

Трамп ҳокимиятга келиши билан Киев босиб олинган ҳудудларни қайтармасдан ва НАТОга қабул қилинмасдан тинчлик битими тузишдек нохуш истиқболга дуч келди. Бу Байденнинг сўнгги икки йил ичида қабул қилган ёки қабул қила олмаган қарорлари оқибатидир”, деди украиналик расмийлар Bloomberg'га.

Айрим Европа етакчилари ҳам агар Қўшма Штатлар қатъийроқ ҳаракат қилиб, “кўпроқ ва эртароқ” қурол билан таъминлаганида, бу жуда ижобий оқибатларга олиб келиши”га ишонч билдирган.

2022 йилнинг кузида Украина қўшинлари Харьков ва Херсон вилоятининг бир қисмини озод қилиб, тезкор ҳужумга ўтган эди. Украина етакчиси Владимир Зеленский Байдендан Украина армияси ўз устунликларини ривожлантириши учун кўпроқ қурол-яроғ беришни сўраган. Аммо Байден иккиланган. Ўш авақтда Путин ва бошқа юқори мартабали россиялик амалдорлар Запорожя, Херсон, Донецк ва Луганск вилоятларининг бир қисмини қайтариб олишга уринганлик учун ядровий зарбалар бериш билан таҳдид қилган.

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг сўзларига кўра, Байденнинг хатти-ҳаракатлари ҳақиқатан ҳам асосан ядровий кучайиш эҳтимоли билан боғлиқ бўлган. Буюк Британиянинг собиқ мудофаа вазири Грант Шаппснинг таъкидлашича, “Байден Украинани Россия агрессиясига қарши туришда қўллаб-қувватлаш муҳимлигини билган. Аммо, у кўпинча жуда эҳтиёткор ва қатъиятсиз ҳаракат қилган, бу эса унга фронтдаги кучлар мувозанатини ўзгартириш учун зарур бўлган ҳал қилувчи ёрдамни беришга тўсқинлик қилган”.

Икки олий мартабали европалик расмийнинг аниқлик киритишича, Байден стратегияси Украинани мағлубиятга учратишнинг олдини олишга қаратилган бўлса-да, бироқ у ғалаба сари йўлни аниқ кўрсатмаган. Уларнинг фикрича, бу Украинани ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган узоқ давом этган можарога тортилишига олиб келган.

Украина армиясининг 2022 йил кузидаги ғалабалари Россия билан Киев учун қулай шартларда жанговар ҳаракатларни тугатиш учун музокаралар бошлашга яна бир имконият берди.

Россия қўшинлари ҳақиқатан ҳам катта йўқотишларга дучор бўлмоқда. Сиз кучли ва рақибингиз кучсиз бўлган бир пайтда музокаралар олиб бориш мақсадга мувофиқдир”, дея АҚШ штаб бошлиқлари қўмитасининг ўша пайтдаги раиси Марк Милли ушбу таклифни илгари сурган.

Бироқ, ўша пайтда бундай таклифлар ҳақиқатга тўғри келмайдигандек туюлган. Ғарб сиёсатчилари музокараларга қачон киришишни фақат украиналикларнинг ўзи ҳал қилишини очиқ ва яширин тарзда бир неча бор таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа Иттифоқи ва Украина Байденни Киевга ўз вақтида ёрдам бермаганликда айблади