Фото: Wikipedia
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Гренландияга эгалик қилиш ва уни назорат қилишнинг муҳим аҳамияти ҳақидаги изоҳи “жуда ҳурматсизлик” ва Трамп оролни “сотиб олмоқчи” деган фикрни билдиради. Бу ҳақда Гренландия парламентининг “Халқ ҳамжамияти” партияси аъзоси Аая Шемниц маълум қилди.
Гренландия ороли сотилмайди. Менимча, бутун Ғарб дунёсининг ташқи ва хавфсизлик сиёсатини белгилаб берувчи АҚШнинг бўлажак президентининг “эгалик” ва “назорат” сўзлари улар Гренландияни сотиб олмоқчи эканлигининг аниқ белгисидир. Шунингдек, бу қарор Данияга боғлиқлигини айтиш даниялик сиёсатчиларга нисбатан ҳурматсизлик, дея Аая Шемницнинг сўзларини келтиради Ritzau агентлиги.
Шу билан бирга, Шемниц АҚШ билан ҳамкорликни кенгайтиришга қарши эмас. Мисол тариқасида у Гренландияда Америка консуллиги очишни таклиф қилди.
Аммо орол аҳолиси АҚШ таркибига кирмоқчи эмас, деб таъкидлади депутат.
“Бу қарор Гренландия ва унинг халқига боғлиқ. Биз Гренландияда ўзини ўзи бошқаришни кенгайтирдик. Ва билишимча, Гренландиядаги ҳеч бир партия орол аҳолиси Америка фуқароси бўлишини истамайди”, дея қўшимча қилди у.
Фото: Репорт.аз
Аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Вашингтон Гренландияни назорат қилиши кераклигини айтган эди.
Трампнинг 2019 йилдаги биринчи президентлик муддати давомида Америка ОАВ у Дания таркибидаги ҳудуд бўлган ва кенг автономия ҳуқуқларига эга Гренландияни қўлга киритиш имкониятидан манфаатдор эканлигини ёзганди.
Шундан сўнг Дания расмийлари Гренландияни сотиш масаласини муҳокама қилишдан бош тортдилар ва бу ғояни “абсурд” деб атаганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди
Алишер Усмонов уруш бошланганидан буён қандай қилиб 13,4 млрд долларга бойиди?
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди
Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Зеленский Путин шартлари асосида ўт очишни тўхтатиш хавфидан огоҳлантирди