13:45 / 24.12.2024
44

Зеленский: Словакия Россия гази учун ўз суверенитети билан тўлайди

Зеленский: Словакия Россия гази учун ўз суверенитети билан тўлайди
Фото: Reuters
Украина президенти Владимир Зеленский Словакия бош вазири Роберт Фицонинг Москвага ташрифи ва Россия президенти Владимир Путин билан музокараларини кескин танқид қилди.

Шуни таъкидлаш керакки, Москвадаги учрашувдан кейин Фицо ва Путин қўшма баёнот ва ОАВ саволларига жавоб беришмади. Улар учрашувда муҳокама қилинган нарсалар ҳақида ҳеч нарса айта олишмайди. Жамоатчиликнинг муносабатидан қўрқишади”, деган Зеленский.

Фицонинг 22 декабрь куни бўлиб ўтган ташрифи эълон қилинмаган, Путин билан суҳбати тафсилотлари келтирилмаган. Бироқ Сербия президенти Александр Вучич бу ташриф Украинанинг Россия газини Европа Иттифоқига етказиб беришдан бош тортиши билан боғлиқлигини айтганди.

Украина 2025 йил 1 январдан бошлаб Россия гази ва нефтининг Европага транзитини тўхтатади. Киев Россиядан ташқари бошқа давлатлардан газ транзитини амалга оширишга тайёрлигини билдирган. Украинанинг “Газпром” билан транзит бўйича келишуви 2019 йилдан бери амал қилмоқда.

Москва Фицога сезиларли чегирмалар тақдим этмоқда, лекин бунинг учун Словакия ҳақ тўламоқда. Бундай чегирмалар текин эмас — улар учун Россия суверенитет ёки яширин схемалар эвазига тўлов олади. Бу Словакия ҳуқуқ-тартибот идоралари ва махсус хизматларининг эътиборини тортиши керак.

У (Фицо) айнан йилига 500 миллион АҚШ доллари қийматидаги Россия газига қизиқиш билдирмоқда. Бошқа даромадларни Украина ҳудудидан ўтадиган ва йилига яна 500 миллион доллар келтирувчи нефть қувури таъминлайди, бу эса жаноб Фицога қўл келади
”, дейди Зеленский.

Нима учун бу раҳбар Москвага шунчалик қарам? Унга нима эвазига тўлашади ва у нима билан ҳақ тўлайди?” деб риторик тарзда сўради Украина президенти. У Роберт Фицо ўз ҳаракатлари билан “Путинга урушни молиялаштириш ва Европани заифлаштиришга пул топишда ёрдам беришни истаётганини айтди.

Фицо 20 декабрь куни Украина президенти туфайли Словакияга “газ инқирози” хавф солаётганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Зеленский ҳар қандай газ транзитини рад этган, чунки у бу газ Россиядан келган бўлиши мумкин деб гумон қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский: Словакия Россия гази учун ўз суверенитети билан тўлайди