Ғарбий Европа аҳолисида Украинани ғалабага қадар қўллаб-қувватлаш хоҳиши пасайди

1 дақиқа ўқиш106
Ғарбий Европа аҳолисида Украинани ғалабага қадар қўллаб-қувватлаш хоҳиши пасайди
Фото: Globsec
Россияга қарши урушда Украина ғалабага қозонгунга қадар қўллаб-қувватлаш истаги Европа мамлакатларида кескин пасайиб кетди, деб ёзади The Guardian.

Декабрь ойида Франция, Германия, Италия, Испания, Швеция, Дания, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда YouGov сўрови ўтказилган. Унга кўра, “келишув” Украинанинг айрим ҳудудларини Москва назоратида қолдиришни назарда туца-да, юқоридаги мамлакатлардан тўрттаси урушни музокаралар йўли билан тугатишни маъқуллаган.

Швецияда Украинани “ғалабага қадар” қўллаб-қувватлашга тайёр бўлганлар улуши 2023 йил бошида 60 фоиздан юқори бўлган даражадан 50 фоизга тушган. Данияда уларнинг улуши 40 фоизни ташкил этмоқда, ушбу кўрсаткич икки йил олдин 50 фоиздан кўп бўлган. Британияда эса Украинани қўллаб-қувватловчилар 50 фоиздан 36 фоизга, Германияда 28 фоизга, Испанияда 25 фоизга, Францияда 23 фоизга, Италияда атиги 15 фоизга тушган.

Шу билан бирга, охирги тўртта давлатда кўпчилик Украина ҳудудларини Россияга топшириб, урушни якунлаш учун овоз берган: Германияда — 45 фоиз, Испанияда — 46 фоиз, Францияда — 43 фоиз, Италияда — 55 фоиз.

Етти мамлакатнинг барчасида озчилик Киевга ёрдамни кўпайтириш ғоясини қўллаб-қувватлаган. Мазкур молиявий ёрдам ҳажми жорий йилнинг октябрь ойи охирига келиб 200 миллиард долларга етган эди.

Ёрдамни ошириш тарафдорлари Италияда респондентларнинг атиги 11 фоиз, Францияда — 14 фоиз, Испания ва Данияда —17 фоиз, Германия ва Буюк Британияда — 21 фоиз, Швецияда — 29 фоизини ташкил этган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?