Сурияда минглаб одамларни ўлимга ҳукм қилган судя ҳибсга олинди

1 дақиқа ўқиш225
Сурияда минглаб одамларни ўлимга ҳукм қилган судя ҳибсга олинди
Фото: Asaad al-Asaad/newscon/picture alliance
Суриянинг янги ҳукумати собиқ ҳарбий судя Муҳаммад Канжо Ҳасанни ҳибсга олди, у президент Башар Асад тузуми остидаги машҳур Седная қамоқхонасидаги маҳбусларга ўлим ҳукмини чиқарган, дея хабар беради Сурия инсон ҳуқуқларини кузатиш ташкилоти (SOHR) 26 декабр, пайшанба куни.

Муҳаммад Канжо Ҳасан ўз атрофидаги 20 киши билан бирга Асад кланининг таянч нуқтаси ҳисобланган Тартус вилоятида қўлга олинган. SOHR маълумотларига кўра, Канжо Ҳасан Седная қамоқхонаси маҳбусларига минглаб ҳукмларни, жумладан ўлим жазосини ҳам чиқарган.

Седная қамоқхонасидаги маҳбуслар ва бедарак йўқолганлар уюшмаси (ADMSP) ҳаммуассиси Диаб Серриянинг айтишича, Муҳаммад Канжо Ҳасан 2011 йилдан 2014 йилгача, Суриядаги фуқаролар урушининг дастлабки уч йилида Сурия ҳарбий дала судини бошқарган. Кейинчалик у бутун Сурия бўйича ҳарбий адлия бошлиғи лавозимига кўтарилди. Серриянинг таъкидлашича, Канжо Ҳасан «минглаб одамларни» ўлимга ҳукм қилган, кўпинча «судлар бир неча дақиқа давом этган».

Дамашқ яқинида иккита оммавий қабр топилди

Сурияда, унинг ҳукмдори Башар Асад даврида, 2013 йилдан бери 100 мингдан ортиқ одам қийноққа солинган ёки ўлдирилган бўлиши мумкин. Бу баҳони 17 декабр куни Reuters билан суҳбатда АҚШнинг ҳарбий жиноятларни тергов қилаётган собиқ элчиси Стивен Рапп билдирди.

У аввалроқ икки оммавий қабрга борган: Дамашқ яқинидаги Қутайфа ва Нажҳа шаҳарларида. «Бизда, албатта, бу машинада (оммавий қийноқлар ва қотилликлардан) ғойиб бўлган ва қийноққа солинган ҳолда ўлдирилган 100 000 дан ортиқ одам бор», деди у.

«Биз нацистлар давридан бери бунақасини кўрмаганмиз», деди Рапп. У илгари Руанда ва Серра-Леонедаги уруш жиноятлари трибуналларида айбловни бошқарган ва ҳозир Сурия фуқаролик жамияти билан Асад режими томонидан содир этилган ҳарбий жиноятлар далилларини ҳужжатлаштириш ва эҳтимолий суд жараёнларига тайёргарлик кўришда ёрдам бермоқда, дея тушунтиради Reuters.

Ўз навбатида, бош қароргоҳи Қўшма Штатларда жойлашган Сурия Фавқулодда вазиятлар гуруҳига раҳбарлик қилувчи ҳуқуқ ҳимоячиси Муаз Мустафо журналистларга, унинг ҳисоб-китобларига кўра, биргина Қутайфада камида юз минг жасад дафн этилганини айтди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?