Фото: Shutterstock
Италия марказий ҳукумати ва Сицилия минтақавий ҳокимияти октябр ойида хусусий инвесторлар ҳамда муҳандислик компаниялари билан орол ва материкни боғлайдиган кўприкни қуриш лойиҳасини муҳокама қилганди.
Мессина бўғози орқали ўқувчи кўприк ғояси дастлаб Рим империяси вақтида пайдо бўлган. Аммо ХIХ, ХХ ва ХХI асрлардаги кўплаб лойиҳаларга қарамай, кўприк қурилиши амалга ошмаган.
Шундай бўлса-да, Италияда ушбу мавзу бўйича кўплаб ҳазиллар мавжуд ва «Мессина орқали кўприк қуришса» деган ибора ҳам пайдо бўлган. Сицилияни материк билан боғлаш борасидаги охирги лойиҳалардан бири 2020 йилда тақдим этилган — унга кўра сувости туннели қурилиши керак эди.
Ҳозирда мамлакат ҳукумати яна кўприк қуриш ғоясига қайтган. Узунлиги 3,6 минг метрни ташкил этадиган кўприк осма конструкцияга эга бўлади. У дунёдаги энг узун осма кўприкка айланиши мумкин.
Режага кўра, кўприк 7,5 балли зилзила ва соатига 300 километргача тезликда эсадиган шамолларга ҳам бардош беради. Кўприк учта автомобил полосаси ва темирйўл кўтармасига эга бўлади. Лойиҳа муаллифларининг ҳисоблашича, кўприк соатига 6 мингтагача енгил ва юк машиналарини ҳамда кунига 200 тагача поездни ўтказиш имкониятига эга. Қурилиш ишлари қарийб олти йил давом этади. Лойиҳа қиймати 4,6 миллиард евро. Темирйўлни қуриш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини Европа Иттифоқи ўз зиммасига олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Европа Трампнинг кескин баёнотларидан хавотирга тушмоқда
Хитой раиси нима учун машҳур иқтисодчини жазолашни буюрди?
Курскка ҳужум кўлами қандай ва ундан мақсад нима?
Россия Запорожьега ҳаво зарбалари йўллади: қурбонлар бор (фото, видео)
Трамп гаровга олинганлар 20 январгача озод қилинмаса, ҲАМАСга “жаҳаннам” ваъда қилди
Италиядаги қишлоқлардан бирининг аҳолисига касал бўлиш тақиқланди
Россия Трампнинг Канада ва Гренландия ҳақидаги баёнотларига қандай муносабат билдирди?
Мисрда ўқувчилар ўқитувчи аёлни ёқиб юборди (видео)