date
views 317

Норилск аэропортига қўнган самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди

Норилск аэропортига қўнган самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди
Фото: “Репорт.аз”
2 январь куни эрталаб Москвадан Норилскка етиб келган Sibir Airlines авиакомпаниясининг Airbus 321А лайнери аэропортга қўнгач, бурилиш вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди. Бу ҳақда Ғарбий Сибир транспорт прокуратураси маълум қилди.

"Дастлабки маълумотларга кўра, бугун соат 08:00 атрофида Н.Н.Урвацев номидаги Норилск халқаро аэропортига Москвадан учиб келган “Сибир” авиакомпаниясининг Airbus 321А самолёти қўниш тугагандан сўнг, бурилишни амалга ошираётган пайтда учиш-қўниш йўлагидан ташқарига чиқиб кетган", дейилади хабарда.

Назорат қилувчи орган маълумотларига кўра, самолёт бортида 79 нафар йўловчи бўлган. Ҳодисадан сўнг мазкур самолёт парвозлардан вақтинча четлатилган.

Москвага қайтиш рейси учун захирадаги самолёт ажратилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Норилск аэропортига қўнган самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди