Фото: Getty Images
Буюк Британиянинг Бристол университети тадқиқотчилари ақлли соатлар учун янги илова ишлаб чиқди. У чекишга оид хатти-ҳаракатларни таниб олиш ва фойдаланувчига ўз вақтида қўллаб-қувватловчи хабарлар юбориш қобилиятига эга. Фойдали дастур одамларнинг ўз одатларига онгли ёндашувини таъминлашга ёрдам бериб, уларнинг чекишни ташлаш имкониятини оширади.
Илова ақлли соатнинг ички ҳаракат сенсорларидан фойдаланиб, чекиш пайтидаги қўлнинг ўзига хос ҳаракатларини аниқлайди. Соат бундай ҳаракатларни қайд этганда, илова фойдаланувчига сигаретадан воз кечишга ундовчи хабарлар юборади.
Синов тадқиқотида 18 нафар иштирокчи икки ҳафта давомида иловадан фойдаланди. Ақлли соатлар иштирокчиларга ўз одатларини англаб етишга, улар ҳақида чуқурроқ ўйлашга ва чекишни ташлашга бўлган интилишларини кучайтиришга ёрдам берди.
“Илованинг асосий хусусияти бу — шахсийлаштирилган ёндашув. Фойдаланувчилар айнан чекиш истаги пайдо бўлган вақтда билдиришнома олади”, — деди Бристол университети катта илмий ходими Кристофер Стоун.
Дастур иштирокчиларининг учдан икки қисми ушбу иловани фойдали ва қулай деб баҳолади. Иловани смартфонга улаш шарт эмас, ақлли соатнинг ўзида тўлиқ ишлайди.
“Чекиш саратон хавфининг асосий омили бўлиб қолмоқда ва бу одатдан воз кечиш саломатлик учун энг яхши қадамдир. Смарт-соатлар муҳим ресурсга айланиши мумкин, аммо уларнинг узоқ муддатли самарадорлигини баҳолаш учун кейинги тадқиқотлар зарур”, — деди Cancer Research UK вакили Ализе Фрогелд.
Фрогелд чекишни ташлаш учун ёрдамчи дастурларга мурожаат қилиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади. У бундай дастурлар билан ҳамкорлик қилиш чекишни ташлашда муваффақиятга эришиш имкониятини сезиларли даражада оширишга ёрдам беришини айтди.
Тадқиқот гуруҳи бундай ёндашувнинг самарадорлигини тасдиқлаш мақсадида кенг қамровли узоқ муддатли изланишлар ўтказишни режалаштирмоқда. Ушбу ташаббус чекишнинг салбий оқибатларига қарши курашиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўлидаги муҳим қадам бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хусийлар Исроилга йирик ҳужум ҳақида эълон қилди
Оилавий тинчликнинг сири нимада?
Гвардиола “Манчестер Сити”нинг муваффақиятсизлиги сабабчиси ким эканини айтди
5 январда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин
Аббосбек Файзуллаевни гранд клуб олиб кетади...
2024 йилда вафот этган машҳурлар...
Тошкентда 310 км/соат тезликда ҳаракатланган мотоцикл ҳайдовчиси жарима қўлланди
Тўқаев давлат газетасига интервю бериб, Назарбоевни очиқ танқид қилди