23:26 / 04.01.2025
94

Эрон Италияни “АҚШ туфайли” жанжаллашмасликка чақирмоқда

Эрон Италияни “АҚШ туфайли” жанжаллашмасликка чақирмоқда
Фото: Reuters
Эрон Италияни “АҚШнинг гаровга олиш сиёсатини рад этишга” ва Вашингтон сўровига кўра Миланда ҳибсга олинган эронлик муҳандисни “озод қилиш учун зарур чораларни кўришга” чақирди.

Теҳрон ва Рим ўртасидаги икки томонлама муносабатлар Эрон фуқароси Муҳаммад Абединийнинг “АҚШ аралашуви” оқибатида қамоққа олиниши ортидан зарар кўриши мумкин, дея Эрон ТИВ Италия элчиси Паоло Амедейни огоҳлантирди.

АҚШ Адлия вазирлиги эронлик муҳандис ва яна бир эронлик фуқарони ўтган йил бошида Иорданиядаги АҚШ базасига дронлар зарбасини амалга оширишда фойдаланилган махфий технологияларни топширишда айблаган эди, ҳодиса оқибатида уч нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган.

Абедений 2024 йилнинг 16 декабрь куни АҚШ талабига биноан Милан Малпенса аэропортида Италия расмийлари томонидан ҳибсга олинган.

Италиялик журналист Чечилиа Сала Эрон расмийлари томонидан 19 декабрь куни ҳибсга олинди, шу кундан буён диссидентлар сақланаётган Теҳроннинг машҳур Эвин қамоқхонасида ўтирибди.

Il Foglio кундалик газетаси мухбири Чечилиа Муҳаммад Абедий ҳибсга олинганидан уч кун ўтиб ҳибсга олинган.

"У 13 декабрь куни журналист визаси билан мамлакатга келган ва “ислом республикаси қонунларини бузганликда” айбланиб ҳибсга олинган", деб хабар беради IRNA. Уни нималарда айблашаётгани ҳозирча номаълум.

Италия ОАВлари Абединийни озод қилиш учун Эрон Салани айирбошлаш мақсадида ушлаб туришини тахмин қилмоқда. Эрон олий раҳнамоси вакиллари АҚШ иттифоқчиларидан “дунёнинг турли нуқталарида Эрон фуқароларини гаров сифатида ушлаб туришни” талаб қилаётганини таъкидлаган.

Милан апелляция суди Абединий Миландаги Опера қамоқхонасида қолиши ёки Америкага экстрадиция қилиш бўйича суд жараёни бошлангунга қадар уй қамоғида қолишини ҳал қилиши кутилмоқда. Мазкур масала 15 январда кўриб чиқилади.

АҚШ ҳукумати Абединийнинг илтимоси юзасидан очиқ изоҳ бермаган.

Эроннинг Италиядаги элчихонаси Теҳрон Саланинг ҳуқуқларини “кузатишини” ва Италиянинг Абединийга нисбатан ҳам худди шундай қилишини кутаётганини ёзган.

Журналистларнинг профессионал уюшмалари, жумладан, “Чегара билмас мухбирлар” ва “Халқаро журналистлар федерацияси” ҳамкасбларини дарҳол озод қилишга чақирмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон Италияни “АҚШ туфайли” жанжаллашмасликка чақирмоқда