Озарбойжон президенти Арманистонни Жанубий Кавказ учун таҳдид манбаи деб атади ва уни қуролланиш туфайли кескинликни кучайтиришда айблади.
«Мен авал ҳам Арманистон Иккинчи Қорабоғ уруши ва аксилтеррор операцияси натижаларига жуда жиддий ёндашиши кераклигини айтгандим. Арманистонда кечаётган қуролланиш жараёни, шубҳасиз, Жанубий Кавказ учун янги таҳдид омилидир.
Лекин яна бир бор айтмоқчиманки, биз четдан шунчаки кузатувчи бўлиб туролмаймиз. Мен бу ҳақда Арманистон раҳбариятига бир неча бор айтганман, бу янги хавф туғдириши мумкин. Шу билан бирга, бугун Арманистоннинг орқасида туриб, уни, эҳтимол, Озарбайжонга қарши янги провокацияларга ундайдиганлар охиригача унинг ортида турмаслиги аниқ. Худди улар 2020 йил ва ёки ундан кейинги вазиятлардаги каби», – дейди Илҳом Алиев Azertag нашрига берган интервьюсида.
Озарбайжон раҳбари, шунингдек, Ереванни ҳарбий салоҳиятни оширишдан воз кечишга чақириб, Зангeзур йўлагининг очилишига ва Арманистон тинчлик шартномаси бўйича Бокунинг шартларини қабул қилишига умид қилишини билдирган.
«Арманистонни қуроллантириш шунчаки янги кескинликларга олиб келади. Биз буни хоҳламаймиз, биз тинчликни хоҳлаймиз.
Бироқ, Арманистоннинг ўзи ҳам, унинг янги ҳомийлари ҳам буни истамаслигини кўряпмиз. Улар реваншистик ғоялар билан яшайди ва Арманистон аслида минтақа учун таҳдид манбаи ҳисобланади. Мустақил Арманистон давлати моҳиятан фашистик давлатдир. Чунки бу давлатни қарийб 30 йил давомида фашистик мафкура ташувчилари бошқарган бўлса, улар бу давлатни ўз қиёфасида шакллантирган», – дейди Алиев ўз интервьюсида Арманистоннинг Озарбайжонга нисбатан 30 йиллик ишғоли, Хўжайли қирғини, вайрон бўлган Қорабоғ ҳақида эслатиб. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Европа Трампнинг кескин баёнотларидан хавотирга тушмоқда
Хитой раиси нима учун машҳур иқтисодчини жазолашни буюрди?
Курскка ҳужум кўлами қандай ва ундан мақсад нима?
Россия Запорожьега ҳаво зарбалари йўллади: қурбонлар бор (фото, видео)
Трамп гаровга олинганлар 20 январгача озод қилинмаса, ҲАМАСга “жаҳаннам” ваъда қилди
Италиядаги қишлоқлардан бирининг аҳолисига касал бўлиш тақиқланди
Россия Трампнинг Канада ва Гренландия ҳақидаги баёнотларига қандай муносабат билдирди?
Мисрда ўқувчилар ўқитувчи аёлни ёқиб юборди (видео)