Фото: Getty Images
Лос-Анжелес полицияси «Кеннет» деб номланган ёнғинда гумонланувчи айбдорни шаҳар ташқарисида қўлга олди. Жанубий Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари аллақачон 10 мингдан ортиқ бинони вайрон қилган, қурбонлар сони эса 10 кишига етган.
Ўт қўйишда гумонланувчи маҳаллий аҳоли томонидан қўлга олинган ва кейинроқ полицияга топширилган, деди полиция ходими Чарлз Динсел. Журналист Эликс Майклсон сўзларига кўра, у 30 ёшли уйсиз одам бўлиб чиқди. У Лос-Анжелес шимоли-ғарбида кенг тарқалган «Кеннетт» ёнғинига сабабчи сифатида кўрилмоқда.
Шунингдек, ҳудудда 20 нафар шахс одамлар тарк этган уйларда талончилик қилганликда гумонланиб қўлга олинган. Талончилик ҳақидаги хабарлар ортидан комендантлик соати эълон қилинди.
AccuWeather метеорология хизмати маълумотларига кўра, шаҳар атрофидаги ёнғинлар 135 миллиард доллардан 150 миллиард долларгача зарар келтириши мумкин, бу эса уларни Қўшма Штатлардаги энг қиммат ўрмон ёнғинларига айлантиради.
Икки йирик ёнғин, жумладан «Итон» (Лос-Анжелес шимоли-ғарбида) ва Пасифик-Палисейдсдаги ёнғин (шарқда) аллақачон 10 мингдан ортиқ биноларни ва автомобилларни йўқ қилди, деб ёзди AP. 180 мингдан ортиқ одам ҳудуддан эвакуация қилинган.
Жанубий Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари 7 январ куни бошланди. Соҳил бўйлаб камида олтита ёнғин қайд этилди. Лос-Анжелеснинг нуфузли Пасифик-Палисейдс ҳудуди энг кўп зарар кўрди. У ерда турар-жой бинолари, дўконлар ва мактаблар жойлашган бутун кварталлар ёниб кетди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Литва президенти Калининградни мамлакатнинг тарихий қисми деб атади