2024 йилда АҚШнинг табиий офатлардан кўрган зарари 182,7 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий Атроф-муҳит ахбороти марказлари (NCEI) ҳисоботида маълум қилинган.
Аниқлик киритилишича, 2024 йилда АҚШда камида 1 миллиард доллар зарар келтирган 27 та об-ҳаво ва иқлим билан боғлиқ офат содир бўлган. Бу офатлар жами 568 кишининг ҳаётига зомин бўлган.
Фото: AFP
2024 йилда табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш учун сарфланган харажатлар тахминан 182,7 миллиард долларни ташкил этди. Ҳисоботга кўра, 2024 йил табиий офатлар рекорд даражада зарар келтирган йиллар ичида 4-ўринни эгаллади.
2017 йилда табиий офатлар 395,9 миллиард доллар, 2005 йилда 268,5 миллиард доллар ва 2022 йилда 183,6 миллиард доллар зарар келтирган.
2024 йилда АҚШ бошидан кечирган табиий офатлар:
- иккита қишки бўрон/совуқ тўлқинлар (январь ойи ўрталарида АҚШнинг шимоли-ғарбий ва марказий/жанубий қисмида);
- ўрмон ёнғинлари (Нью-Мексикодаги Жанубий Форк ёнғини, кўплаб уйлар, транспорт воситалари, корхоналар ва бошқа инфратузилмаларни вайрон қилди);
- қурғоқчилик ва исиш (АҚШнинг жанубий, шарқий ва шимоли-ғарбий қисмига салбий таъсир қилди);
- сув тошқини (бир нечта штатларда июнь ойининг ўрталарида Юқори Ўрта Ғарбда сув тошқини);
- олтита торнадо (АҚШнинг марказий ва жануби-шарқида);
- бешта тропик циклон (Берил, Дебби, Франсин, Хелен ва Милтон) ва 11 та экстремал об-ҳаво ҳодисалари.
Жорий йилнинг 7 январь куни Лос-Анжелесда бошланган ўрмон ёнғинлари 4-суткадан бери ўчирилгани йўқ. Ёнғин оқибатида 10 минг гектардан ортиқ майдондаги мингдан ортиқ бино кулга айланди. 1 миллиондан ортиқ одам электрсиз қолди.
Келтирилган зарар аллақачон 60 млрд АҚШ долларига етгани хабар қилинмоқда. Бу АҚШ тарихидаги энг қиммат ёнғинга айланиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади