12:10 / 13.01.2025
27

Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади

Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Фото: AP Photo
Словакия бош вазири Роберт Фицо Украина президенти Владимир Зеленскийни ҳарбий ёрдам сўраётгани учун танқид қилиб, уни “тиланчи” деб атади. Бу ҳақда Фицо парламент қўмитасининг йиғилишида гапирди. Йиғилишда Украина орқали Россия газининг Словакияга транзитини тўхтатишнинг оқибатлари муҳокама қилинган.

Фицо Зеленскийни ишончсиз деб атаб, бу вазиятдан норозилик билдирди:

Мен бу ерга Зеленский билан бир сафда бўлиш учун келганим йўқ. Бу менинг жонимга тегди. У Европани кезиб, тиланчилик қилиб, шантаж орқали бошқалардан пул сўрайди. Бу нарсага чек қўйиш вақти келди,” деди у.

Украина-Словакия муносабатлари ёмонлашди

Словакия билан Украина ўртасидаги муносабатлар Киевнинг Россия гази транзити бўйича шартномани узайтиришдан бош тортганидан кейин кескин ёмонлашди. 1 январь куни газ оқими бутунлай тўхтади.

Словакия президенти Петер Пеллегрини бундан сўнг Украинага ташриф буюриш режасидан воз кечганини эълон қилди:

Агар мен у ерга фақат суратга тушиш учун боришим керак бўлса-ю, Словакияга бир томчи ҳам нефть ёки газ келмаслиги айтилса, ташрифимнинг ҳожати йўқ,” деди у.

Словакиянинг Киевга қарши қўшимча чоралари

Роберт Фицо Украина томонининг газ транзитини тўхтатиш бўйича қарорини “ўта сиёсий” деб баҳолади. У бу қарор нафақат Словакия, балки бутун Европа Иттифоқига зарар етказади, деб ҳисоблайди. Жавобан Фицо қуйидаги чораларни амалга ошириш билан таҳдид қилди:
  • Украинага электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш,
  • украиналик қочқинларга нафақаларни қисқартириш,
  • Украинага Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлида тўсиқ қўйиш,
  • Киевга инсонпарварлик ёрдамини юбормаслик.

Бу ҳаракатлар Киев ва Братислава ўртасидаги муносабатларни янада кескинлаштириши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё