Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти 14 январь куни “Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги” халқаро саммитининг очилиш маросимида ҳамда барқарор ривожланиш соҳасида Шайх Зоид номидаги мукофотни топшириш маросимида иштирок этди.
Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, тадбирда Амирликлар президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим, Нигерия президенти Бола Тинубу, Руанда президенти Пол Кагаме, Сейшел ороллари президенти Уовел Рамкалаван, Уганда президенти Ёвери Мусевени ҳамда бошқа хорижий давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳам қатнашди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Олий мартабали меҳмонларни БАА раҳбари кутиб олгач, биргаликда суратга тушилди.
Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги — 2008 йилда БАА ҳукумати ва Masdar компанияси томонидан барқарор ривожланиш соҳасидаги глобал муаммоларни ҳал этиш учун ташкил этилган халқаро платформа. Форумнинг мақсади жаҳонда барқарор тараққиётни жадаллаштириш, иқтисодий, ижтимоий ва экологик ривожланишга кўмаклашиш, озиқ-овқат ва сув хавфсизлигини таъминлаш, энергия тежамкорлиги ва карбонсизлантиришни илгари суришдан иборат.
Бу галги саммит кун тартибига “яшил” иқтисодиёт соҳасида барқарор тараққиётни таъминлаш, инновациялар ва янги технологияларни жорий этиш, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари киритилган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Форум доирасида Амирликлар асосчиси — марҳум Шайх Зоид Ол Наҳаён номи билан аталувчи барқарор ривожланиш соҳасидаги ютуқлар учун мукофот билан тақдирлаш маросими ҳам ўтказилади. Бу галги мукофотнинг “Глобал ўрта мактаблар” номинациясида Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ғолиб деб топилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширди. Шавкат Мирзиёев мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан табриклади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”