$500 миллиардлик сунъий интеллект лойиҳаси: Stargate эълон қилинди

1 дақиқа ўқиш479
$500 миллиардлик сунъий интеллект лойиҳаси: Stargate эълон қилинди
АҚШда сунъий интеллект инфратузилмаси учун $500 миллиард: Трамп "Stargate" лойиҳасини эълон қилди.
OpenAI, Oracle ва SoftBank Техасда сунъий интеллектни ривожлантириш учун бирлашди.

21-январ куни АҚШ президенти Дональд Трамп "Stargate" номли ҳамкорликдаги лойиҳани эълон қилди. Ушбу лойиҳа сунъий интеллект билан боғлиқ инфратузилма учун $500 миллиардгача инвестиция қилишни режалаштирмоқда. Лойиҳа OpenAI, Oracle ва SoftBank компаниялари томонидан амалга оширилади.

Оқ Уй маълумотларига кўра, Stargate Техасда сунъий интеллектни ривожлантириш учун маълумот марказлари ва энергия инфратузилмаси қуришни бошлайди. Дастлабки инвестициялар $100 миллиардни ташкил этади ва бу миқдор беш бараварга етиши мумкин.

«Бу улкан маблағ ва юқори сифатли одамлар», – деди Трамп. У лойиҳа Америка салоҳиятига ишончнинг белгиси эканлигини таъкидлади.

Трамп билан бирга Оқ уйда SoftBank асосчиси Масайоши Сон, OpenAI раҳбари Сем Алтман ва Oracle бошлиғи Ларри Эллисон ҳам иштирок этди. Эллисон лойиҳани шахсий тиббиёт технологиялари, хусусан, индивидуал вакциналар яратишда янги имкониятлар билан боғлади.

Лойиҳа режаси дастлаб 2024-йилда ишлаб чиқилган ва Байден маъмурияти давридан бошланган эди. Шунингдек, лойиҳа Microsoft, Arm, NVIDIA ва MGX каби бошқа ҳамкорларни ўз ичига олади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?