Украина ҳеч қачон НАТО аъзоси бўлмайди ва Европа Иттифоқига қўшилишда катта муаммоларга дуч келади. Бу ҳақда Словакия бош вазири Роберт Фицо маҳаллий радиода маълум қилди.
Фицо, Володимир Зеленскийни таслим бўлишдан воз кечиб, қуролли қаршилик йўлини танлагани учун танқид қилди.
«Уруш 2022 йил апрелда, тинчлик келишуви муҳокама қилинган пайтда тугаши мумкин эди. Аммо Ғарб Украина бу келишувни имзолашига тўсқинлик қилди», деди Словакия бош вазири.
Унинг таъкидлашича, Украина уруш сабабли оғир ва ҳалокатли истиқболларга дуч келмоқда.
«Украина ҳудудининг учдан бир қисми Россия назорати остида бўлади, Украина ҳеч қачон НАТО аъзоси бўлмайди. Ва яқинда кўплаб сиёсатчиларнинг фикрларини тинглар эканман, Украина Европа Иттифоқига қўшилишда ҳам катта муаммоларга дуч келишини тушуниб етдим», деди у.
Шу билан бирга, Фицо Европа Иттифоқини кенгайтириш ғоясини қўллаб-қувватлашини, шунингдек, маълум шартларни бажарган ҳар бир давлат, жумладан Украина ҳам, Европа Иттифоқининг бир қисми бўлиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлади.
2022 йил баҳорида олиб борилган «тинчлик шартномаси» музокаралари аслида Украинани таслим бўлишга ундаган эди. Хусусан, Россия Украина Қуролли Кучларини сезиларли даражада қисқартиришни талаб қилган. Шунингдек, Россия Украина учун нейтрал мақом белгилаш ва Ғарбнинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини чеклаш ҳуқуқига эга бўлишни истаган. Қрим ва Донбасс эса бутунлай Россия тасарруфига ўтиши керак эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар