Машҳур актёр Жан-Клод Ван Дамм рафиқаси Гледис Португес билан бахтли турмуш қурган, ҳозирда улар икки фарзандни тарбияламоқда. Лекин эр-хотиннинг муносабатларида жуда кўп қийин дақиқалар бўлган, ҳатто ажралишгача боришган. Аммо собиқ турмуш ўртоқлар тез орада уларнинг севгиси ҳар қандай тўсиқлардан кучлироқ эканини тушунишади ва яна турмуш қуришади.
Жан-Клод Ван Даммнинг 5 никоҳи
Машҳур актёрнинг 4 та хотини ва 5 та никоҳи бўлган. Гап шундаки, у рафиқаларидан бирига икки марта уйланган. Ван Даммнинг Мария Родригес билан биринчи никоҳи 4 йил, Синтия Дердерян билан бўлган иккинчи никоҳи тахминан бир йил давом этган.
Юлдузнинг учинчи рафиқаси културист Гледис Португес бўлди. Улар 1987 йилда турмуш қуришади. Тўртинчи марта у модел ва актриса Дарси Лаперга уйланади. У билан ҳам ажрашгандан сўнг, актёр учинчи хотини билан ярашади. 1999 йилда Жан-Клод ва Гледис яна турмуш қуришга қарор қилади.
Жан-Клод Ван Даммнинг уч нафар фарзанди бор. Икки ўғлини Гледис Португес, кичигини Дарси Лапер дунёга келтирган.
Актёр, жанг санъати устаси ва режиссёр Жан-Клод Ван Дамм ва културист, фитнес-модел ҳамда актриса Гледис Португес дарҳол умумий тил топишган
Шундай қилиб, Гледис Португес Жан-Клод Ван Даммнинг учинчи ва бешинчи рафиқасига айланади. Актёрнинг ўзи тан олганидек, Гледис унинг ҳақиқий муҳаббати эди. Дастлаб ёшлар спортга бўлган қизиқиш туфайли умумий тил топишади. Ҳар қандай жуфтлик сингари улар ҳам қийинчиликларга дуч келишади. Шу сабабли болалари туғилганидан кўп ўтмай, эр-хотин ажралишади. Жан-Клод бошқа аёл билан бахтли бўлишга уриниб, қайта уйланади, лекин бу никоҳ узоққа бормайди. Тез орада актёр Гледис унинг ҳақиқий севгиси эканлигини тушунади ва унинг ёнига қайтади.
15 йиллик бахтли турмушдан сўнг, улар яна муаммоларга дуч кела бошлайди
2015 йилда Гледис ажралиш сабаби уларнинг муросасиз келишмовчиликлари эканлигини айтиб, иккинчи марта ажрашиш учун ариза беради. Тахминан 2 ой ўтгач, эр-хотин иккинчи марта ярашишга қарор қилишади.
“Бизнинг оиламиз аввалгидек кучли. Дунёда ажралишлар жуда кўп ва бу болаларга ёмон таъсир қилади”, дейди Жан-Клод Ван Дамм.
Улар бир-бирларини қанчалик севишларини ва ажралиш улар учун ҳам, болалари учун ҳам жуда оғир бўлишини ўз вақтида тушунишади.
“Эр-хотин муаммоларни биргаликда ҳал қилгани учун ҳам эр-хотин. Мен олдин ҳам ажрашганман ва бу жараён болаларга ҳам, ота-оналарга ҳам ҳеч қандай наф келтирмайди. Агар одамлар эски даврлардагидек бир-бирларига меҳрли бўлганида эди, никоҳнинг қадри қайтиб келган бўларди”, дея тан олади актёр ярашишга учинчи марта уриниб кўришга қарор қилганларидан сўнг.
Ундан фақат болалар сабаб бирга қолишга қарор қилганликларини сўрашганда, у шундай жавоб беради: “Йўқ. Ажралиш — шунчаки сўз. Муҳаббат эса илоҳий туйғу. Биз эса бир-биримизни севамиз”. Жан-Клод Ван Дамм ва Гледис Португес ҳақиқий туйғулар ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтишини яна бир бор исботлади.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар