11:44 / 10.02.2025
1 103

Украина дронлари Краснодар ва Ростовга ҳужум қилди

Украина дронлари Краснодар ва Ростовга ҳужум қилди
10 феврал, душанбага ўтар кечаси Украина учувчисиз учоқлари Россиянинг Краснодар ўлкасига ҳужум уюштирди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, "Центральный" турар-жой мажмуасининг 19-қаватида жойлашган техник хона томи зарар кўрган. Бу ҳақда минтақа губернатори Вениамин Кондратев Telegram-каналида хабар берди.

Шунингдек, Афипский посёлкаси ҳудудида ҳам бир дрон уриб туширилган. Унинг қолдиқлари шахсий уйга зарар етказган, аммо жабрланганлар йўқ.

Маҳаллий SHOT Telegram-канали маълумотига кўра, тахминан соат 02:00 да посёлка аҳолиси Афип нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудида бир неча портлаш овозларини эшитган. Бу ҳолатга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, Россиянинг бир нечта Telegram-каналлари Украина дронлари Славянск-на-Кубани нефт заводига ҳам ҳужум қилганини хабар берди.

Бундан ташқари, ўша кеча Украина учувчисиз учоқлари Россиянинг Ростов вилояти чегарадош ҳудудларига ҳам ҳужум қилган. Вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Юрий Слюсар барча дронлар йўқ қилинганини ва жабрланганлар йўқлигини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг