Ўзжан Дениз ўзидан 22 ёш кичик рафиқаси деб онасини уйдан ҳайдади

2 дақиқа ўқиш17.6K
Ўзжан Дениз ўзидан 22 ёш кичик рафиқаси деб онасини уйдан ҳайдади
2023 йил январь ойида таниқли турк актёри, хонанда ва режиссёр Ўзжан Дениз ўзидан 22 ёш кичик аёл — эронлик дизайнер Самар Дадгарга уйланган эди. Турк сериаллари юлдузининг бу танлови минглаб мухлисларини ва яқин қариндошларини ҳайратда қолдирди. Аммо Денизнинг сўзларига кўра, ёшдаги фарқ уларнинг оилавий бахтига тўсқинлик қилмайди, деб ёзади Дарё нашри.
Ўзжан Дениз ўзидан 22 ёш кичик рафиқаси деб онасини уйдан ҳайдади
Фото: Ясемин
Уларнинг ишқий муносабatlари 2021 йилнинг ёзида Ўзжаннинг “Сени узоқ кутдим” номли янги лойиҳасини суратга олиш вақтида бошланган. Актёрнинг ўзи Дадгарга турмуш қуриш таклифини билдирган, аммо унинг онаси бу никоҳга ва ўғлининг навбатдаги ўзидан анча ёш қиз билан муносабатига қарши бўлган. Жуфтлик муносабatlарини узоқ вақт сир сақлади, аммо ҳис-туйғулар жиддий эканига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, уни ошкор қилишга қарор қилди.
Ўзжан Дениз ўзидан 22 ёш кичик рафиқаси деб онасини уйдан ҳайдади
Фото: Ясемин
Ўзжан Дениз ўзидан 22 ёш кичик рафиқаси деб онасини уйдан ҳайдади
Фото: Ясемин
Ўзжан ва Самарнинг тўйидан бир неча ой ўтгач, актёр ўзининг акаси ва менежери бўлган Эркан Демир билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди. Маълум вақт ўтиб, актёрнинг онаси билан алоқаларни узгани ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади.

Денгизнинг синглиси Юрданинг сўзларига кўра, келини Самар моддий манфаат олиш учун Ўзжанга турмушга чиққан. Қолаверса, унинг салбий хулқ-атвори туфайли актёр яқинларидан юз ўгирган. Бунга жавобан сўнг актёр синглисига очиқчасига эътироз билдирди ва унга қарши қўйган айбловчи далилларни эълон қилиш билан синглисига таҳдид қилди. Шунингдек, Ўзжан Дениз доимо рафиқаси тарафида бўлишини эслатиб қўйди.
Ўзжан Дениз ўзидан 22 ёш кичик рафиқаси деб онасини уйдан ҳайдади
Ўзжан Дениз ва унинг синглиси Юрда Гулер
Турк актёри оиласидаги можаролар ортда қолгандек эди, аммо Ўзжаннинг укаси Эркан Демир янги баёнот билан чиқди.

Тубе Бедрик телеканалига берган интервьюсида у Ўзжан Денизни ўз онасини уйдан ҳайдаб, синглиси Юрдани боласининг кўз ўнгида калтаклаганини айтди. Эркан Демирнинг бу сўзлари жамоатчиликни ҳайратда қолдирди.

Унга қаратилган барча айбловларга Ўзжан қуйидагича жавоб берди:
“Мен ва оила аъзоларим ўртасида энди ҳеч қандай алоқа йўқ. Буларнинг бари менинг ярамас синглимнинг айби билан бўлди”, деди.
Ўзжан Дениз ўзидан 22 ёш кичик рафиқаси деб онасини уйдан ҳайдади
Фото: Instagram
Аввалроқ Ўзжан Дениз бир неча бор оиласи билан муносабatlарини сақлаб қолишни исташини, аммо бунинг учун улар актёрнинг танлови — рафиқаси Дадгарни ҳурмат қилишларини ва у билан яхши муносабатда бўлишларини исташини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзжан Дениз ўзбек томошабинларига “Ишкомли уй”, “Июнь оқшоми” ва “Истанбуллик келин” ва сўнгги кунларда машҳурликка эришаётган “Қирмизи атиргул” сериаллари орқали таниш.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?