Хитой тинчликпарвар кучлари Украинага бориши мумкин

1 дақиқа ўқиш2K
Хитой тинчликпарвар кучлари Украинага бориши мумкин
Фото: Xinhua
Ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилгандан кейин, агар зарурат бўлса, Хитой Украинага тинчликпарвар контингентини юбориши мумкин. Бу ҳақда Хитойнинг Сингҳуа университети қошидаги Халқаро хавфсизлик ва стратегия марказининг катта илмий ходими, Хитой армиясининг собиқ полковниги Чжоу Бо Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида Ҳонконгнинг South China Morning Post (SCMP) газетасига берган интервьюсида айтди.

Унинг сўзларига кўра, агар Украинадаги тинчликпарвар кучлар нафақат НАТО мамлакатлари, балки Ҳиндистон каби бошқа давлатлар вакиллари бўлса, у ҳолда Хитой ҳам ҳарбийларни юбориши мумкин бўлади.

Жанглар тугаганидан кейин тинчликни сақлаш учун халқаро саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшиш мақсадида Хитой «етарлича аскарлар ва ҳарбий кучга эга», деди жаноб Бо. «Агар тинчликпарварлик амалиётлари фақат Европа давлатлари томонидан бажарилса, Россия буни НАТО иштирокининг яна бир шакли сифатида кўриши мумкин», деб қўшимча қилди у.

Аввалроқ The Economist нашри, номи ошкор этилмаган америкалик мулозимларга кўра, Украинада ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилса, у ерда тинчликпарвар сифатида нафақат Европа давлатларидан, балки, масалан, Бразилия ёки Хитойдан ҳам ҳарбий хизматчилар қатнашса яхши бўларди, деб ёзган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?