Хитойда Осиёдаги энг чуқур қудуқ бурғиланди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Хитойда Осиёдаги энг чуқур қудуқ бурғиланди
Фото: Xinhua
Хитой Такла-макон чўлидаги Шэндитакэ-1 тадқиқот қудуғини бурғилашни якунлади, унинг чуқурлиги Осиёда рекорд даражага етди – 10 910 метр.

Лойиҳа 2023 йил 30 майда бошланди ва деярли икки йиллик меҳнатни талаб қилди. Дастлабки 10 000 метрни бурғилаш учун 279 кун, чуқурлиги бир километрдан кам бўлган охирги участкани бурғилаш учун эса 300 кундан ортиқ вақт керак бўлди. Бу жараёнда хитойлик муҳандислар Хитойда ишлаб чиқилган автоматлаштирилган бурғилаш қурилмаси ёрдамида 12 геологик қатламни босиб ўтишди.
Хитойда Осиёдаги энг чуқур қудуқ бурғиланди
Қудуқ нафақат 10 км дан ортиқ чуқурликдан биринчи тош намуналарини берди, балки шов-шувли кашфиёт ҳам қилди: 10851–10910 метр чуқурликда биринчи марта нефть ва газ излари топилди. Бу глобал углеводород қазиб олиш учун янги имкониятлар очади.
Хитойда Осиёдаги энг чуқур қудуқ бурғиланди
Бу Россияда қазилган Кола Суперқудуғидан (12 265 метр) кейин дунёдаги иккинчи энг чуқур қудуқдир. Шэндитакэ-1 бир нечта жаҳон рекордларини ўрнатди, жумладан, энг чуқур қобиқ цементацияси ва кабель датчиклари ёрдамида энг чуқур геофизик тадқиқот. Лойиҳа Ернинг ички тузилишини ўрганиш ва янги энергия ресурсларини излашда муҳим қадам бўлиши таъкидланмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?