АҚШ ва Украина ўртасидаги фойдали қазилмалар тўғрисидаги битим матни чоп этилди

1 дақиқа ўқиш480
АҚШ ва Украина ўртасидаги фойдали қазилмалар тўғрисидаги битим матни чоп этилди
Фото: Reuters
Украина оммавий ахборот воситалари Украина ва АҚШ ўртасидаги минерал ресурслар бўйича сўнгги бир неча ҳафта давомида муҳокама қилинган келишув матнини эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар берди.

Битим Украина президенти Володимир Зеленскийнинг 28 феврал куни Вашингтонга ташрифи чоғида имзоланиши кутилмоқда. Украина томони музокарачилар Киев учун қулайроқ шартлар бўйича келишиб олганини даъво қилмоқда. Хусусан, АҚШ Украина ресурсларидан 500 миллиард доллар даромад олиш талабидан воз кечган.

Шартноманинг асосий жиҳатлари:
  • Украина ва АҚШ ҳукуматлари Украинани қайта тиклаш учун биргаликда бошқариладиган инвестиция фондини яратади;
  • Украина давлат табиий ресурсларини (нефть, газ, фойдали қазилмалар) келажакда монетизация қилишдан келадиган даромаднинг 50 фоизини фондга ўтказади;
  • АҚШ ҳукумати Украинанинг тинчлик ўрнатиш учун зарур бўлган хавфсизлик кафолатларини олишга бўлган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди;
  • Битим тарафлари ўзаро инвестицияларни ҳимоя қилиш бўйича қадамларни белгилашга келишиб олади;
  • АҚШ ва Украина ишчи гуруҳлари сармоя фонди фаолиятини тартибга солувчи келишув лойиҳасини тайёрлашга киришади.

Аввалроқ, Украина Қўшма Штатлар белгилаган товон миқдорига эътироз билдириб, келишувнинг олдинги версияларини рад этган эди. Киев, шунингдек, келишувга хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги банд киритилишини талаб қилди, бироқ якуний матнда Вашингтоннинг бу борадаги мажбуриятлари тилга олинмаган. «Европейская Правда» манбаларига кўра, келишувга яна ўзгартиришлар киритилиши мумкин, бироқ асосий қоидалар ниҳоят тасдиқланган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?