Трамп Украинага “иложи борича кўпроқ ҳудудни” қайтариб олишга ёрдам бермоқчи

1 дақиқа ўқиш1.2K
Трамп Украинага “иложи борича кўпроқ ҳудудни” қайтариб олишга ёрдам бермоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан тинчлик келишуви доирасида Украина «имкон қадар кўпроқ» ҳудудларни қайтариб олиши кераклигини таъкидлади.

Бироқ, сиёсатчининг фикрига кўра, Киев НАТОга аъзо бўлишга уринмаслиги лозим, чунки бу «ҳаммасининг бошланишига сабаб бўлган», деди Трамп.

Трамп Россия президенти Владимир Путинни «жуда ақлли инсон» деб таърифлади, аммо шу билан бирга, Америка сиёсатчиси Россия етакчиси «ён босишга тайёр» эканлигига ишонч билдирди.

Кабинет йиғилишидаги чиқишида Трамп АҚШ «ҳар икки тараф учун энг яхши келишувни таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишини» таъкидлади.

«Украина борасида эса – биз уларнинг имкони борича кўпроқ ҳудудларини қайтариб олиши учун қаттиқ ҳаракат қиламиз», – деб унинг сўзларини ОАВ келтирди.

Қайси ҳудудлар Украинага қайтарилиши мумкинлиги аниқлаштирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, референдум натижаларига кўра, Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятлари Россия таркибига кирган.

Украинанинг НАТОга қўшилиш истиқболлари ҳақида гапирар экан, Трамп бу ният кам самарали эканини таъкидлади.

«Мен шундай дея оламанки, НАТО ҳақида унутиш мумкин. Менимча, бу – эҳтимол, барчасининг бошланишига сабаб бўлган», – деди у.

Унинг сўзларига кўра, энг қийин масала – тинчлик келишуви бўлади, энг осони эса Украинада тинчликпарвар кучларнинг мавжудлиги ҳақида қарор чиқаришдир.

Трамп аввал тинчлик келишувига эришишга имкон беришга чақирди, чунки «қолганини ҳал қилиш анча осон бўлади». У Россия президенти билан «битим» тузишни таклиф қилди, аммо буга ишонч билдирмади.

«Мен буни кафолатлай олмайман – битимларда ҳар доим кутилмаган ҳолатлар бўлиши мумкин, аммо биз келишувга эришамиз, деб ўйлайман», – деди у ва Путиннинг ён босиши кераклигини қўшимча қилди.

Шу билан бирга, Трамп Путинни «жуда ақлли ва жуда айёр инсон» деб ҳисоблашини таъкидлади. АҚШ эса Киев, Москва, Пекин ва Яқин Шарқ давлатлари билан «мукаммал муносабатлар» ўрнатишни режалаштирмоқда.

Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш масаласида эса, Трамп «аввало келишув қандай тугаланишини кўришни» хоҳлашини маълум қилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?