Дональд Трамп инглиз тилини АҚШнинг расмий тили деб эълон қилди
1 дақиқа ўқиш347

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакат тарихида илк бор инглиз тилини расмий тил сифатида тан олиш ҳақидаги фармонини имзолади, деб хабар берди Оқ уй. Фармонда умумий тил "умуммиллий қадриятларни мустаҳкамлайди" ва "яхшироқ жамият яратади" деб таъкидланган.
Шунингдек, Трамп 2000-йилда собиқ президент Билл Клинтон томонидан имзоланган, федерал идоралар ва федерал бюджетдан ёрдам оладиган барча ташкилотлардан инглиз тилини билмайдиган фуқароларга таржима ёрдами кўрсатишни талаб қилувчи фармонни бекор қилди. Энди бошқа тилларда хизмат кўрсатишни хоҳлайдими ёки йўқми — идора раҳбариятлари ўзлари ҳал қилади.
Маълумотларга кўра, АҚШнинг 30 дан ортиқ штатлари аллақачон инглиз тилини расмий тил сифатида тан олган эди, аммо федерал даражада бу биринчи марта амалга оширилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…