16:11 / 06.03.2025
131

Эронлик хонанда қўшиғи учун 74 дарра қамчиланди

Эронлик хонанда қўшиғи учун 74 дарра қамчиланди
Эронлик машҳур хонанда Меҳди Ярраҳи аёллар кийиниш қоидаларига қарши норозилик сифатида куйлаган қўшиғи учун 74 дарра қамчиланди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Ярраҳи дастлаб 2023 йил сентябрь ойида “Сизнинг рўмолингиз” номли норозилик қўшиғини чиқаргани сабабли 2024 йилда ноқонуний ҳаракатлар учун судланган эди. У қўзғолон пайтида ҳам қўшиқлар ёзган, Instagramда 1 миллиондан ортиқ обуначиси бор.

Кейинчалик Ярраҳининг бир йиллик қамоқ жазоси кейинчалик электрон билакузук орқали уй қамоғига алмаштирилган эди ва бу мониторинг декабрь ойида якунланиб, у озодликка чиқди. Бироқ, учинчи томон томонидан тўланган 15 миллиард туман (пул бирлиги) гаров пули унга қайтарилиши 74 дарра қамчиланиш шарти билан боғлиқ бўлиб, жазо шу ҳафта ижро этилди.

"Мен 74 дарра қамчилаш жазосини олишга тайёрман ва бу ғайриинсоний қийноқни қораласам-да, уни бекор қилишни сўрамайман", деган ўшанда Ярраҳи.

Ўрта асрлардаги каби калтаклаш ҳақидаги хабарлар Эрон ижтимоий тармоқларида кенг норозиликларга сабаб бўлди.

"Меҳди Ярраҳийнинг калтаклаш жазосининг ижро этилиши Эрон аёлларини қўллаб-қувватлагани учун қасосдир. Унинг танасидаги қамчи Эроннинг мағрур аёлларига ва “Аёл, ҳаёт, эркинлик” ҳаракатининг қудратли руҳига берилган қамчидир", деди Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Наргис Муҳаммадий.

Таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Масиҳ Алинежад эса: “Улар урган ҳар бир қамчи кўпроқ аёлларнинг рўмол ечишига сабаб бўлади. Яна овозлар кўтарилади. Бу инқилобни ҳеч нарса тўхтата олмайди. Бу режим вирусдек, тезда тарқалади”, дея фикр билдирган.

2024 йилда Эрон судлари томонидан камида 131 киши 9957 дарра қамчилаш жазосига ҳукм қилинган, дея хабар бермоқда Эроннинг Human Rights Activistс News Agency ноҳукумат ташкилоти.
Фото: Getty Images

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг