Трамп: Украина ва Россия ҳозир "ҳудудлар бўйича" музокара олиб бормоқда

1 дақиқа ўқиш1.5K
Трамп: Украина ва Россия ҳозир "ҳудудлар бўйича" музокара олиб бормоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда ўтказган матбуот анжуманида Украина ва Россия ўртасида ҳудудлар бўйича келишув ва оташкесим бўйича музокаралар “ҳозирнинг ўзида” давом этаётганини маълум қилди, деб Tengrinews.kz РБК нашрига таяниб хабар берди.

Трампнинг сўзларига кўра, музокаралар ҳозирда тўлиқ тинчликка эришиш ва Украинадаги урушни тугатиш мақсадида олиб борилмоқда. У “жуда яқин вақтда” оташкесим эълон қилиниши мумкинлигини билдирди ва “кейин эса келишувга эришилади”, деб таъкидлади. Унга кўра, бу келишув ҳудудлар бўлиниши, фронт чизиқлари ва яна бошқа масалаларни қамраб олади.

Трамп, шунингдек, айрим фронт участкаларда уруш ҳаракатлари аллақачон тўхтаганини ва бу тинчлик шартлари яхши риоя этилаётганини қўшимча қилди. У Путин ва Зеленский билан олиб борган шахсий мулоқотлари натижасида келишув асослари шаклланганини билдирди. “Мен улар билан яхши мулоқот қилдим ва келишувнинг чегаралари аниқ бўла бошлади”, — деди у.

18 март куни Дональд Трамп ва Владимир Путин телефон орқали суҳбатда Украина энергетика инфратузилмасига зарбалар беришни вақтинча тўхтатишга келишиб олган. Киев бу таклифни қўллаб-қувватлаб, 30 кунлик мораторийни қабул қилган. Шундан сўнг, Путин Россия ҳарбийларига Украинадаги энергетик объектларга зарбаларни тўхтатиш буйруғини берган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?