Жоржина Родригес: “Дўстларим доим тўй қачон, деб сўрашади”

1 дақиқа ўқиш41K
Жоржина Родригес: “Дўстларим доим тўй қачон, деб сўрашади”
Криштиану Роналду Жоржина Родригес билан 2016 йилдан бери яқин муносабатда бўлиб келади. Лекин улар ҳозиргача расмий тарзда турмуш қурмаган. Жоржина “Мен – Жоржина” реалити-шоусида португалиялик футболчи билан муносабатлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда Yahoo нашри хабар бермоқда.
Жоржина Родригес: “Дўстларим доим тўй қачон, деб сўрашади”
Фото: Yahoo
У дўстлари доим “тўй қачон” деб ҳазиллашиб туриши ҳақида айтди:

"Дўстларим ҳар доим тўй ҳақида ҳазиллашиб, “Қачон тўй?” деб сўрашади. Улар Женнифер Лопеснинг “Ring” қўшиғи чиққанидан бери уни менга атаб куйлашади (қўшиқда “Узук қани?” деган сўзлар бор). Лекин бу фақат менга боғлиқ эмас", деди Родригес.

Криштиану Роналду эса бу борада қуйидагича изоҳ берди:

"Мен ҳар доим унга биз қачондир турмуш қурамиз, деб айтаман. Фақат ўша вақт келишини кутиш керак. У нимани назарда тутаётганимни яхши билади. Бу бир йилдан кейин ҳам, ярим йилдан кейин ҳам, бир ой ичида ҳам бўлиши мумкин. Аммо мен 100 фоиз аминманки, бу кун, албатта, келади".

2018 йилда футболчи Жоржинага турмуш қуриш таклифини билдирган, бироқ номаълум сабабларга кўра бу амалга ошмай қолган.

Маълумот учун, бу жуфликнинг 2 нафар фарзанди бор — Алана Мартина (2017 йилда туғилган) ва Белла Эсмералда (2022 йилда туғилган). 2022 йилда Жоржина эгизак фарзанд кутаётган эди, аммо улардан бири туғилганидан кейин вафот этган.

Бундан ташқари, Роналдунинг Жоржина билан танишишидан олдин дунёга келган фарзандлари ҳам бор. 2010 йилда туғилган Криштиану Роналду Жр ва 2017 йилда суррогат она орқали туғилган эгизаклар — Эва ҳамда Матео.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?