Роналдунинг рафиқаси Жоржина Родригес Хеллоуин учун танлаган қўрқинчли образи билан эътиборда!

Роналдунинг рафиқаси Жоржина Родригес Хеллоуин учун танлаган қўрқинчли образи билан эътиборда!

Футбол юлдузи Криштиану Роналдунинг рафиқаси Жоржина Родригес ҳам Хеллоуин байрамини ўзгача тарзда кутиб олди. У Мадрид шаҳридаги уйида оила аъзолари ва яқин дўстлари даврасида байрамона оқшом ташкил этди.

Жоржина ушбу кечадан лавҳаларни ўзининг Instagram саҳифасида мухлислари билан бўлишди. Суратларда у Хеллоуин руҳига мос, қўрқинчли образда намоён бўлган. Байрам учун танланган либос ва грим унинг кўринишига ўзгача тус берган.

Qonli oq ko'ylakdagi kelin skeletning yonida turibdi.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Родригеснинг байрамона қиёфасига бефарқ қолмади. Унинг суратлари остида кўплаб илиқ фикрлар ва мақтовлар қолдирилмоқда. Айрим мухлислар Жоржинанинг образини ўзига хос ва байрам руҳига жуда мос деб баҳолаган.

Шу тариқа, Роналдунинг рафиқаси нафақат оилавий байрам оқшоми, балки ижтимоий тармоқлардаги ноодатий кўриниши билан ҳам мухлислар эътиборини тортди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар