Криштиану Роналдонинг қизи Алана 9 ёшга тўлди: футболчидан меҳрли табрик!

1 дақиқа ўқиш8
Криштиану Роналдонинг қизи Алана 9 ёшга тўлди: футболчидан меҳрли табрик!

Роналдо Instagram саҳифасининг ҳикоялар бўлимида байрам учун безатилган хонадон акс этган суратни жойлаштирди. Унга португал тилида «Туғилган кунинг билан, маликажон Алана! Сени жуда яхши кўраман!» дея меҳрга тўла сўзларни ёзиб қолдирди.

Бу сафарги байрам безаклари ҳам эътибордан четда қолмади. Оиланинг Португалиядаги Каскайс шаҳрида жойлашган уйида пушти, оқ ва кумуш рангли шарлар билан чиройли муҳит яратилган. Хонага Алана исми ёзилган катта ҳарфлар, шарлар билан безатилган 9 рақами ва турли совғалар жойлаштирилган. Байрам дастурхонига эса гуллар ва пушти шамлар қўйилган.

Роналдонинг турмуш ўртоғи Георгина Родригес ҳам қизининг туғилган кунидан лавҳаларни ўз саҳифасида бўлишди. У суратлар остига «Менинг маликамсиз тўққиз йил» мазмунидаги изоҳни ёзган.

Маълумот учун, Алана Мартина 2017 йил 12 ноябрда туғилган. У Криштиану Роналдо ва Георгина Родригеснинг илк қизи ҳисобланади. Футболчининг жами беш нафар фарзанди бор: Криштиану Жуниор, эгизаклар Эва ва Матео, Алана ҳамда Белла Эсмералда.

Роналдонинг қизалоғига йўллаган табриги мухлислар эътиборини тортди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам изоҳларда Аланани туғилган куни билан қутлаб, унга бахтли болалик ва қувончли кунлар тилашмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?